Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОНДАГИ INDORAMA КОРХОНАСИДА СУВДА ТЕЗ ЭРУВЧАН ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2021-10-04 10:21:10    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Қўқон шаҳридаги “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамиятида янги ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг бўлган, сувда тез эрувчан азот-фосфор-калийли (НПК) минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги линияни фойдаланишга топшириш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Indorama Corporation” компанияси директори Пракаш Кежривал, вилоят инвестициялар соҳаси масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган Хайрулло Бозоров, корхона фаолияти мамлакатимиз агросаноат соҳаси учун муҳим эканлигини, янги иш ўринлари яратилаётганлигини, қолаверса, тупроқшунослик йўналишида ҳам иш ташкил этилиб, агрокимёвий тадқиқотлар олиб бориш орқали тупроқни қайси бир минералларга эҳтиёж сезаётганини аниқлашда корхона мутахассислари кўмаги ўз ижобий самарасини бераётганини таъкидлади.

“Қўқон суперфосфат заводи” фаолиятини диверсификация қилиш мақсадида 2019 йилда унинг 96 фоиз акциялари Сингапурнинг “Indorama Corporation” компаниясига сотилиб, бу ерда кенг кўламли модернизация ишлари амалга оширилди. Бу ишлар натижасида ишлаб чиқариш қуввати йилига 75 000 тоннадан 350 000 тоннага етказилди. Шунингдек, Испания, АҚШ, Россия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой давлатларининг етакчи компанияларидан замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Айни кунларда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун сифатли минерал ўғит ишлаб чиқарилмоқда.

Умумий қиймати 70 миллион доллар бўлган икки босқичли инвестиция дастурининг биринчи босқичи доирасида жорий йилнинг февраль ойида бу ерда суперфосфат ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилди. Инвестиция миқдори 43 миллион долларни ташкил қилди. Ўтган давр мобайнида 100 минг тонна 170 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 2,7 миллион долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди. Ишга туширилган биринчи босқич лойиҳасида 500 киши иш билан таъминланди. Эътиборли жиҳати, ишлаб чиқариш қуввати беш баробарга оширилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube