Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР: ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА НУРОНИЙЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-10-11 09:39:57    76

PDF юклаш
Чоп этиш


“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” Ўзбекистон туманида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.

Бугун ҳафталик доирасида туманнинг Яккатут қишлоғи, "Умид" тантаналар саройида юздан зиёд нуронийлар, меҳнат фахрийлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Бир пиёла чой устида кечган учрашувда кекса авлод вакиллари бугунги кунга шукроналар айтиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз янада ривож топиб, турмуш даражамиз тобора юксалиб бораётганини алоҳида эътироф этишди. 

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, кексаларни эъзозлаш, катталарга ҳурмат каби фазилатлар, оилада ёши улуғларнинг бош бўлиб бир кичик жамият сифатида ҳаёт кечириши Ўзбек халқигагина хос бўлган энг улуғ қадриятлардан бири эканини таъкидлаб, бу қадриятни келажак авлодга етказиш, болаликдан ёшларнинг онгига сингдириш миллий ўзлигимизни юксалтириш йўлидаги энг катта тарғибот бўлишини, бунда нуроний отахон ва онахонларнинг ўрни ва роли катта эканини қайд этди. 

Фарзандлари ва набиралари қуршовида кексалик гаштини суриб, уларга ўз ўгит ва насиҳатлари билан ҳаёт йўлини ўргатиб боришнинг нима эканини унутган Ғарб томонидан дунёнинг ҳар бурчагида тақдим этишга уринилаётган демократик тамойиллар айнан кўчириб олишга Ўзбек жамияти учун мос келмаслигини айтиб ўтган вилоят ҳокими, давлат қадриятлар билан тўйинганлар оилалардан иборат эканини, халқимиз орасида мавжуд “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Жаннат оналар оёғи остидадир”каби ҳикматли иборалар нуроний отахон ва онахонларимизни эъзозлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш, қўлимиздан келганича умрларини узайтириш асрлар давомида энг буюк қадриятларимиздан асосийси бўлиб келганининг белгиси эканини таъкидлади.

Хайрулло Бозоров, ҳаётий тажрибага эга, турмуш синовларида тобланган, кўпни кўрган ёши улуғ инсонлар, кекса ва нуронийларнинг маслаҳатлари, панд-насиҳатлари жамият ривожи учун катта аҳамият касб этишини айтиб, йиғилганларни бу борада фаол бўлишга, ёшларни тўғри йўлга етаклашда, маҳаллий давлат органлари раҳбарлари фаолиятини очиқ баҳолаб боришда янада кенгроқ роль олишга чақирди.

Тўкин дастурхон атрофидаги суҳбатлар вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, гўзал тароналар билан давом этди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube