Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ” КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2021-10-12 09:24:27    44

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят театр-концерт саройида “Халқаро қизлар куни” муносабати билан “Сенинг ташаббусинг - сенинг келажагинг учун” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева иштирок этди.

Сўз олганлар давлатимиз томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб ўтишди. 

БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь — “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган. Бу сана ҳар йили жаҳон бўйлаб турли давлатларда қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда. 

БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларига ушбу кунни кенг миқёсда нишонлаш, шунингдек, бутун дунёда қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилади. 

“Айни жиҳатлардан келиб чиқиб Фарғонада 11 октябрдан “Қизлар ҳафталиги” бошланди. Ҳафталик доирасида жойларда турли тадбирлар ўтказилади”, - деди Тўлқиной Тожиева.

Тадбирда бир гуруҳ фаол, ташаббускор қизлар тақдирланишди. “Ёшлар дафтари”га киритилган қизларга тикув машиналари берилди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган қизларнинг шартнома тўловлари учун сертификатлар топширилди. 

Якунда вилоятимизда фаолият олиб бораётган таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилди. Куй-қўшиқлар ўйин-кулгулар билан давом этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube