Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚИРҒИЗИСТОННИНГ БАТКЕН ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИОН ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТДИ

×

 2021-10-15 18:19:00    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Қирғизистон Республикасининг Баткен вилоятида ўтказилган халқаро инвестицион форумда иштирок этди.

Баткен шаҳридаги Драма театри биносида ташкил этилган анжуманда қатнашган вилоят делегацияси таркибида вилоятимизнинг иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларига дахлдор ташкилотлари мутасаддилари ва турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 10 нафардан зиёд фарғоналик тадбиркорлар ўрин олдилар.

Форумни Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси вазифасини бажарувчи Акилбек Жапаров очиб берди. Аввал Қирғизистоннинг Иқтисодиёт ва молия вазири бўлиб ишлаган Жапаров куни кеча бу масъул лавозимларга тайинланди. 

Иқболжон Эргашев Акилбек Жапаров билан мулоқот давомида уни янги лавозимга тайинлангани муносабати билан вилоят ҳокими номидан муборакбод этди ва Фарғона вилоятига таклиф қилди.

Форум доирасида қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда тақдим этилган Фарғона вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқаро форум иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги доимий алоқаларнинг ривожланаётгани, эришилган келишувлар натижасида қўшни давлатга 2021 йилда Фарғона вилоятидан янги турдаги маҳсулотлар: велосипед, бахмал,чарм тўплар ва бошқа турли маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube