Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАЛБИ ПОК, КЎНГЛИ ЭЗГУЛИК БИЛАН ТЎЛГАН СЎХЛИКЛАР ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРИДАДИР: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2021-10-16 08:56:14    205

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари ҳамда ҳарбий идоралари раҳбарлари, турли вилоят бошқарма ва ташкилотлари мутасаддилари билан биргаликда Сўх туманида бўлиб, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа соҳаларда туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Вилоят раҳбари дастлаб Соҳибкор маҳалласида бўлиб, бу ерда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида барпо этилган янги МФЙ биносининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими, Инсон қадри учун қаратилган бугунги давлат сиёсатининг амалий натижалари Сўх туманида ҳам яққол намоён бўлаётганини қайд этди. “Қалби пок, кўнгли эзгулик билан тўлган сўхликларнинг ҳаётларини қулайлаштириш, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларни обод қилиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборларидадир” деб таъкидлаган Хайрулло Бозоров, яқинда Сўх туманида асфальт ётқизилмаган, ичимлик суви тармоғи тортилмаган маҳалла қолмаслигини, Риштон-Сўх йўлининг Қирғизистондан ўтган қисмини янгидан асфальтлаш учун маблағ ажратилгани ва яқин муддатда ишлар бошлаб юборилишини, туманда 100 ўринли янги сиҳатгоҳ ҳамда замонавий болалар дам олиш маскани қурилиши учун Президентимиз кўрсатмалари билан катта маблағ ажратиб берилганини маълум қилди.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида маҳаллий тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан барпо этилган янги маҳалла биноси учун 480 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube