Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН ЯНГИ АЭРОПОРТДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ. ЯҚИН КУНЛАРДА СИНОВ УЧИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2021-10-16 09:17:06    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўх туманига ташрифи доирасида туманда қурилиш ишлари якунланаётган янги аэропорт билан танишди.

Сўх туманининг Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жадал суръатлар билан барпо этилган аэродром майдони етти гектар бўлиб, узунлиги етти юз метрни ташкил этади. 

Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан олти миллиард саккиз юз миллион сўм маблағ ажратилиб, учиш майдончаси, кутиш зали, овқатланиш шахобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойларини ўзида қамраб оладиган замонавий мажмуа ташкил этилмоқда. Яқин кунларда синов учишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Аэропорт қурилиши 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Вилоят ҳокими аэропорт учиш йўлаклари, кутиш ва хизмат кўрсатиш залида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Сўнгги ишларни якунига етказишни тезлаштириш бўйича тегишли кўрсатлмалар берди. 

Хайрулло Бозоров шу ернинг ўзида вилоят ҳудудий электр тармоқлари, Фарғона сув таъминоти, вилоят Ҳудудгаз таъминоти корхоналари, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси ҳамда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида туманда ушбу соҳаларда жорий йилда амалга оширилиши белгиланган ишларнинг бориши юзасидан муҳокама ўтказди. Масъулларга ўз йўналишларида белгиланган вазифаларни муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан қатъий топшириқ берилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube