Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ДАСТЛАБКИ ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ДЕКАБРЬ ОЙИДА ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

×

 2021-10-19 10:09:47    278

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган “Central Asia Motors” корхонасида бўлиб, корхонани ишга тушириш билан боғлиқ жараёнлар билан танишди.

Фарғона механика заводи ҳудудида жойлашган ушбу корхонада умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган “Электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобиллар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Ушбу маблағнинг 5 миллион доллари тадбиркорнинг ўз маблағлари, яна 5 миллион доллари банк кредити бўлса, қолган 40 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

Босқичма-босқич амалга ошириладиган ва 2022 йилда якунланадиган лойиҳа натижасида 350 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Тўла қуввати билан ишга тушгач, корхонада йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқарилади. 

Вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида корхона раҳбари лойиҳанинг бугунги ҳолати ҳақида маълумот берди. Жорий йилнинг декабрь ойида 4 та енгил ва 8 та юк электромобиллари тест режимида янги корхона конвейерларидан чиқади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда электромобилларни қувватлантириш шахобчалари оммалашмаганини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки босқичда гибрид қувватли (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилиб, бунда электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади ҳамда бензин билан ишлаш жараёнида электромобиль батареяси қувват олади.

Ҳозирда электромобилларни йиғиш ва тест ускуналаридан ўтказиш цехи ҳамда электрофорез ва бўяш цехи ишлаб чиқариш жараёнларига тайёр бўлиб, электромобилларнинг кузов қисмини пайвандлаш учун цех ташкил этишга қўшимча ишлаб чиқариш майдонига эҳтиёж борлиги масаласи вилоят ҳокимига билдирилди.

Вилоят раҳбари, механика заводи ҳудудидаги бўш турган майдонлардан ушбу инвестицион лойиҳани якунлаш учун белгиланган тартибда жой ажратиб бериш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube