Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 203 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛДИ

×

 2021-10-29 16:42:48    130

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 29 октябрь куни Фарғона шаҳрида Президент мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз сўзида ушбу таълим даргоҳига вилоятимизнинг энг зукко, энг билимли, ва энг одобли-аҳлоқли дурдоналари йиғилганини таъкидлаб, Президент мактаблари битирувчилари Учинчи Ренессанс бунёдкорлари бўлишларига, ушбу таълим масканидан катта олимлар, давлат арбоблари етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Вилоят ҳокими Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш мужассам эканини қайд этиб, ёшларнинг сифатли билим олишлари ҳамда баркамол бўлиб улғайишлари учун, таълимни ислоҳ қилиш учун улкан сармоя киритилаётганини, яқинда бўлиб ўтган сайловлар давомида Президентимизнинг сайловолди дастурларида ҳамда жойларда ўтказилган учрашувларида асосий эътибор билимга қаратилганини таъкидлади.

 - Президент мактаблари ҳар бир вилоятда очиляпти. Улар ўртасида ҳам энди рақобат бўлади. Мана шу билимлар рақобатида Фарғонанинг ёшлари энг биринчилар қаторида бўлишига тилакдошман, - деди вилоят раҳбари ўз сўзи якунида. 

Шундан сўнг, сўз олган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ёзувчилари уюшмаси раҳбари Энахон Сиддиқовалар Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизнинг энг иқтидорли ва билимли ёшлари учун бунёд этилган мактаб, том маънода юксак имкониятлар мактаби бўлиб қолишини таъкидладилар. 

Вилоят ҳокими билан мулоқот қилган мактаб ўқувчилари, яратиб берилган шароит учун Давлатимиз раҳбарига ташаккур билдириб, ўз жавобларини илм-фан, ижод ва спортдаги ютуқлари билан изҳор этишга ваъда бердилар.

Шундан сўнг меҳмонлар мактаб фаолияти ҳамда яратилган шароитлар билан танишдилар, ўқув жараёнларини кузатдилар. 

2,4 гектар майдонда қад ростлаган ва ёшлар таълим-тарбияси учун барча шарт-шароитларга эга муҳташам Президент мактабини қуриш ҳамда жиҳозлаш учун 76 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Вилоят миқёсида 9537 нафар ўқувчилар Президент мактаби ўқувчиси бўлиш мақсадида имтиҳон жараёнларида иштирок этишди ва энг салоҳиятли, энг билимли, энг муносиб 144 нафар ёшлар саралаб олинди. Уларнинг 113 нафарини ўғил болалар, 31 нафарини эса қизлар ташкил қилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Президент мактабда ўқув жараёни ҳам тубдан янги технологиялар асосида ташкил этилган. Ўқув жараёни Кембриж университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалар ва дастурлар бўйича инглиз тилида амалга оширилади. Президент мактабларининг ташкил этилиши билан мамлакатимиз таълим тизимида “STEAM – таълим” энг кўп ишлатилаётган, моҳияти эндигина англашилаётган иборалардан бирига айланди. Мактабда худди шу дастур асосида “STEAM” фанлар – табиий фанлар, технология, техник ижодиёт, санъат, математика чуқурлаштириб ўргатилади. 10 нафар хорижлик мутахассислар ўқувчиларга дарс берадилар. 

Муҳтарам Президентимиз сўзлари билан айтганда, “Халқнинг, мамлакатнинг буюклигини тараннум этадиган нарсалар кўп. Лекин энг афзали билим билан намоён этиш. Ёшларимиз орасидан Хоразмийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар чиқишига барча асосларимиз бор.”











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube