Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК! – ФАРҒОНАДА ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ ОЛДИДАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-11-04 21:05:33    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Сарбон” тантаналар мажмуасида яқинлашиб келаётган Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тантанада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, вилоят, шаҳар секторлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, уюшма ходимлари, ҳамкор ташкилотлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 23 ноябрь куни имзоланган Қонунга асосан 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланган бўлиб, бугунги кунда мамлакатимизнинг барча жойларида ушбу санага бағишланган турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Бугунги кунда вилоятда касаба уюшмалари тизимида 3,5 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларда 462 мингдан зиёд фаоллар фидокорона меҳнат қилмоқдалар. Асосийси, касаба уюшмалари вилоятимиздаги корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларни касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Тадбир давомида сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ва жадал демократик ислоҳотлар ҳар бир соҳани қамраб олгани, ислоҳ бўлмаган, эътибор қаратилмаган соҳа умуман қолмагани таъкидланиб, касаба уюшмалари тизими ҳам катта ўзгаришларга юз тутгани қайд этилди.

Сўнгги йилларда тизимга қаратилган эътибор натижасида касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айланганини алоҳида таъкидлаган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев соҳа ходимларини самимий қутлаб, касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда Фарғонада ўзига хос тажриба мактаби яратилганини эътироф этди. Хусусан, биргина “Аёллар дафтари” билан ишлаш борасида вилоятда 100 минг нафардан зиёд хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилгани алоҳида қайд этилди. 

Байрам тадбирида Федерация томонидан эълон қилинган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг яхши аёл иш берувчи” ва бошқа турли танловларнинг ғолибларига диплом, пул мукофотлари, эсдалик совғалари тантанали топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube