Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҚЎҚОН” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИДА УМУМИЙ ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 500 МЛРД. СЎМГА ЯҚИН БЎЛГАН ИККИТА ЯНГИ ЙИРИК ТЕКСТИЛЬ КОРХОНАСИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-11-15 18:46:50    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Учкўприк туманидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида бўлиб, амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Вилоят ҳокими дастлаб 367,3 млрд. сўмлик қийматга эга бўлган “Қўқон глобал текс” МЧЖ лойиҳаси қурилиш ишларини бошлаш маросимида иштирок этди. Тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, дахлдор ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Хайрулло Бозоров текстил маҳсулотлари, калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхонада 800 нафар иш ўрни яратилишига эътибор қаратди. Ҳар йили вилоятда 40-45 минг нафардан зиёд ёшлар меҳнат бозорига кириб келаётганлигини, улар бандлигини таъминлашда янги корхоналар муҳим ўринга эга эканлигини таъкидлаб, ўтган беш йил давомида тадбиркорларга, инвесторларга қулайликлар, шарт-шароитлар яратилганлигини ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлишда давом этишини таъкидлади. 

Муассисларнинг 106,3 миллиард сўм маблағлари ҳамда 261 миллиард сўм банк кредити ҳисобига қад ростлаётган корхона келгуси йил якунида фойдаланишга топширилади. Йиллик 10 минг тоннага яқин калава ип ҳамда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган корхонада йиллик 13,7 миллион долларлик экспорт амалга оширилиши кўзда тутилган.

Вилоят раҳбари момиқ сочиқ ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида бунёд этилаётган “MOLLIS” МЧЖ да олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. Табдиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ва қиймати 123,6 млрд. сўм бўлган бу лойиҳа ишга тушса 2000 та янги иш ўринлари яратилади. Йилига 7,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш режалаштирилган. Корхонанинг биринчи босқичи келгуси йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши, 2022 йил якунига қадар қурилиш ишларини якунлаб, тўла қувват билан фаолият юритиши белгиланган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube