Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА РОССИЯНИНГ КУРГАН ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА КЎП ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2021-11-15 19:43:04    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги вилоятимиз делегацияси Россия Федерациясининг Курган вилоятида бўлиб турибди.

Кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳамда Курган вилояти губернаторининг иқтисодий сиёсат бўйича ўринбосари Владимир Архипов ўртасида тор доирада учрашув ўтказилди.

Сўнг Курган вилоятининг соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, савдо, саноат, ўрмончилик каби соҳалар масъуллари ҳамда йирик компаниялари билан G2B ҳамда B2B музокаралар олиб борилди.

Музокаралар натижасида салмоқли келишувларга эришилди. Хусусан, вилоятимизнинг “Export Import Quality” , “Exim Agro”, “Фарпромтехинпекс” компаниялари Курганнинг “Метрополис”, “Лето” супермаркетлар тармоқларига қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳамда “Картофель” ЁАЖдан арзон ва сифатли картошка сотиб олиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйишадиган бўлди.

Курган вилояти қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерларини ижарага олиш ва етиштирилган картошка ва ёғоч маҳсулотларини Фарғонага юбориш борасида ҳам келишиб олинди. Бунда ўрмончиликда инвесторлар учун 1 миллион 260 минг долларгача субсидиялар берилиши, ёғоч экспортида давлат кўмаги мавжудлиги инобатга олинди.

Россиянинг машҳур «Илизаров» миллий медицина тадқиқот маркази ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарғона “Biotest Medical “ МЧЖ ўртасида травматология соҳасида кадрлар малакасини ошириш, ўзаро қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш борасида келишувга эришилди.

Курган қишлоқ хўжалиги академияси ва Курган давлат университетлари билан ҳам қўшма дастурлар ишлаб чиқиладиган, фарғоналик талабаларга грант асосида бу олий таълим муассасаларида квота ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, Курган вилояти томонидан чорвачилик йўналишида қўшма корхона ташкил этиш ёки Россия ҳудудида ўзбек компаниясини рўйхатдан ўтказиш таклифи киритилди. Иккала ҳолатда ҳам ер майдони тақдим этилиши, суғурта, субсидиялар ажратилиши маълум қилинди. 

Бундан ташқари, махсус йўл техникалари ишлаб чиқарувчи "Регион-45" заводи билан MAN, КАМАЗ ва бошқа турдаги машиналар учун йўл тозалаш дастгоҳларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шунинг билан Курган вилоятига ташриф якунланди. Вилоят делегациясининг Россия Федерацияси ҳудудлари бўйлаб ташрифи давом этади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube