Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


НОТИНЧ ОИЛАЛАР ҲАМДА ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИН БЎЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ СОНИНИ КАМАЙТИРИШ БЎЙИЧА “ФАРҒОНА ТАЖРИБАСИ” ЯРАТИЛАДИ

×

 2021-11-20 19:40:27    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Олим Салиев, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлар ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар. 

Кун тартибидаги масала Республика ишчи гуруҳи томонидан 15-20 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида олиб борилган ўрганиш натижаларига қаратилди.

Вилоятдаги нотинч оилалар, шунингдек, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Олим Салиевнинг маълумотида таҳлил қилиб ўтилди.

“Ишчи гуруҳи фаолияти давомида маҳаллалардаги мавжуд салбий ҳолатлар ичида айнан шу икки йўналишни асосий этиб белгилаб, нотинч оилалар ҳамда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сонини камайтириш бўйича “Фарғона тажрибаси”ни яратишни мақсад қилдик”, - деди Олим Салиев.

Гарчи, вилоятда 1052 та маҳаллада хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлашда, ажримларнинг олдини олишда ҳамда бошқа йўналишларда катта ишлар олиб борилган бўлса-да, 9 ойлик таҳлилларга кўра, вилоят бўйича жами 1 278 та нотинч оила рўйхатга олингани қайд этилди. Маҳаллаларда содир этилган жиноятлар ва олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикаси соҳасида ҳам олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари, Ўзбекистон ва Фарғона туманларида бу борада олиб борилаётган ишларни қониқарсиз деб баҳолади. Агар икки ой муддатда ҳолат сезиларли даражада ижобий тарафга ўзгармаса, ҳудудлардаги ички ишлар идоралари мутасаддиларининг 40-50 фоизини ишдан олинишини маълум қилди. Вилоят раҳбари жиноятчилик кўп кузатилаётган барча бозорларга тўлиқ камералар ўрнатиш зарурлиги юзасидан топшириқ берди. Жиноятларни камайтиришнинг асосий омили иқтисодий-ижтимоий муаммолар билан боғлиқ эканини қайд этган Хайрулло Бозоров, жойларда хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, ёшлар таълим-тарбиясини кучайтириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, ажримларнинг олдини олиш чора-тадбирларига бирма бир тўхталиб ўтди.

“Бугунги йиғилишдан ҳар бир раҳбар ўзига тегишли хулоса чиқариб олиши керак”, - деди вилоят раҳбари.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар, уларни ҳал этиш чора-тадбирлари келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube