Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА БАРПО ЭТИЛАДИГАН ЭКОШАҲАР ҲУДУДИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” БОҒИГА ДАРАХТ ЭКИШ КАТТА ТАНТАНА БИЛАН БОШЛАНДИ

×

 2021-11-22 14:20:37    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этиладиган Экошаҳарда 70 гектар майдонда ташкил этилаётган “Янги Ўзбекистон” боғига бугун дарахт экиш бошланди. 

Янги боғнинг дастлабки 10 гектарига дарахт экиш жараёни бугун Фарғона шаҳри маҳаллаларининг 1000 дан зиёд вакиллари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, ҳарбийлар иштирокида катта тантана билан ўтказилди.

Дарахт экиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят мудофаа ва хавфсизлик тизимлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Вилоятимизда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Олим Салиев ҳам янги боғда дарахт экиш жараёнларида қатнашди.

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланиб, янги барпо этилаётган Экошаҳар ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғининг вилоятимиз аҳлига хайрли бўлишини тилаб, дуо қилинди.

Вилоят ҳокими бундай йирик лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани Президентимиз раҳбарлигида сўнгги беш йилда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси эканини қайд этиб, ислоҳотларнинг дастлабки йилларида халқимизда келажакка катта умид пайдо бўлган бўлса, бугунги кунда бу умид қатъий ишончга айланганини таъкидлади. 

“Ўтган йили Президентимизнинг топшириқлари билан янги шаҳар барпо этишга киришганимизда, номлаш борасида Янги Фарғона, Фарғона-сити, Янги шаҳар каби турли ном таклифлари бўлганди. Ўшандаёқ Экошаҳар деган номда тўхталгандик. Ният холис бўлган экан, танланган ном давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан бошланган "Яшил макон" дастурига, вилоятларда “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этиш бўйича берилган топшириқларга ҳамоҳанг бўлди” деди вилоят раҳбари.

Кун давомида 4000 тупдан зиёд каштан, Қрим соснаси, оққайин, клен, лола дарахти ва бошқа турдаги манзарали дарахтлар ўтқазилди. Дарахт экиш ишлари давом эттирилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube