Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-11-22 17:15:48    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 22 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да навбатдаги ҳафталик тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев вилоятимизнинг шаҳар-туманларидан келган 50 нафарга яқин ишбилармонлар ҳамда тадбиркорларни қийнаётган масала ва муаммоларни тинглади.

Қабулда ишлаб чиқариш фаолиятни кенгайтириш учун кичик саноат зонасидан ер майдони ажратиш, диагностика маркази ташкил этиш, санитар гигеник қоғоз ишлаб чиқариш, чорва комплекси ташкил этиш, махсус кийимлар тикиш фаолиятини кенгайтириш учун бўш бино олиш, хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит олиш каби турли масалаларда мурожаатлар амалга оширилди. Шунингдек, тадбиркорлар фаолиятларига бўлаётган тўсқинликларни ижобий ечими бўйича ҳам ҳоким ўринбосарига юзландилар.

Авазбек Ўринбоев ҳар бир тадбиркорнинг масаласини, қўяётган талабларини ҳал этиш чораларини тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқди.

Бугунги қабул якуний хулосасига кўра, айрим мурожаатлар қабул чоғидаёқ ижобий ечимини топди. Қолган ҳар бир мурожаат ҳам тааллуқлиги бўйича масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Қонуний ечимга эга бўлмаган масалаларга эса жойнинг ўзида жавоб қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган муаммолар бўйича ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб чора-тадбирлар белгиланадиган бўлди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube