Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДА 15 ГЕКТАР МАЙДОНДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН “БОБОШБЕК” САВДО ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИГА ДАСТЛАБКИ ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

×

 2021-11-29 15:52:54    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида бўлиб, “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 15 гектар майдонда бунёд этилаётган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси қурилишига биринчи ғишт қўйиш тадбирида иштирок этди. 

Юртимизда илк бор барпо этилаётган замонавий енгил саноат ва савдо мажмуасида 2 та логистика маркази, 212 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо растаси ташкил этилиши режалаштирилган. 7 минг 700 дан ортиқ фуқаролар ўз иш ўринларига эга бўлишади.

 Қурилиш ишларини амалга ошириш учун вилоятимиздаги йирик қурилиш компаниялари жалб этилган. Лойиҳани якунлаб фойдаланишга топшириш учун вилоят раҳбари томонидан олти ой муддат белгилаб берилган.

Ушбу лойиҳа орқали асосан “Бобошбек”, “Бекмурод”, “Зиғир”, “Палохон” ва “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўз хонадонларида тикувчилик, трикотаж маҳсулотлари тайёрлаб келаётган аҳолига қулайлик яратиш кўзда тутилган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube