Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОДДА РЕСПУБЛИКАДА ЯГОНА ПАРРАНДАЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-12-01 19:41:54    280

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Бағдод туманида Ирғоли ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида олиб борилаётган ишлар ҳамда жойлаштирилаётган инвестиция лойиҳалари билан ҳам танишди. 

“Истиқлол” кичик саноат зонаси паррандачиликка ихтисослаштирилиб, бу ерда умумий қиймати 11,5 миллиард сўм бўлган олтита лойиҳа амалга оширилмоқда. Россия ва Хитой технологиялари билан жиҳозланадиган янги корхоналарнинг 4 таси саноат усулида парранда гўшти етиштириш, 1 таси жўжа очириш ва парранда еми ишлаб чиқариш, 1 таси тухум етиштириш бўйича фаолият олиб боради. Кичик саноат зонасида йиллик 550 минг дона жўжа, 7,6 миллион дона тухум, 1,78 минг тонна парранда гўшти етиштириш йўлга қўйилади. 350 га яқин янги доимий иш ўринлари ташкил этилади. Ҳозирда корхоналарда қурилиш ишлари якуний босқичга кириб, жиҳозланиш жараёнлари бошланмоқда.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳалар ташабускорлар бўлган тадбиркорлар билан мулоқот чоғида барча корхоналар КЧЗ ҳудудида ҳамкорликда кушхона ва музлаткичларни, бўлаклаш ва қадоқлаш линиясини ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплекс барпо этиши кераклигини қайд этиб, етти хазинанинг бири бўлган товуқнинг ҳар бир бўлаги, ҳатто панжаларигача хорижда етарли талаб мавжудлигига эътибор қаратди.

Ирғоли МФЙ ҳудудидаги “Мустақиллик” кичик саноат зонасида умумий қиймати 10,7 миллиард сўм бўлган 4 та лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, 3000 тонна ҳажмдаги музлаткичли мева сақлаш омбори ҳамда мевани қайта ишлаш корхонаси, мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш, терини қайта ишлаш ҳамда ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек паррандачилик ҳамда парранда еми ишлаб чиқариш лойиҳалари якуний босқичга кирган. Лойиҳалар ишга тушиши натижасида 150 дан зиёд доимий иш ўринлари яратилади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube