
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ БУВАЙДА ТУМАНИДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛИШИ БИЛАН ТАНИШДИ

2021-12-03 18:03:59 318
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Бувайда туманининг Қоратепа МФЙ ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли турар жойлар қурилиши жараёни билан танишди.
Жами 148 хонадондан иборат 7 та 4 ва 5 қаватли турар жой бинолари қурилиши ҳозирда якуний босқичга кириб, пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда. Қурилаётган уйлардан иккитаси Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Ўзбекистонга қишлоқ жойларида уй-жой қуриш учун ажратган кредит линияси ҳисобидан қад ростламоқда. Замонавий лойиҳа асосида қурилаётган янги уйларда одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун барча қулайликлар эътиборга олинган бўлиб, лифт ҳам мавжуд.
Вилоят ҳокими қурилиш ишларини сифатли якунлаш ҳамда атрофни ободонлаштириш бўйича маъсулларга кўрсатма берди.
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманлари қатори Бувайдада ҳам белгиланган режа асосида жорий йилда жами 13 та янги кўп қаватли турар жойлар барпо этилмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube