Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 206 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: ЭНГ АСОСИЙ МАСАЛА – АҲОЛИНИ РОЗИ ҚИЛИШ, ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА БУНЁДКОРЛИК

×

 2021-12-03 18:22:57    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа тумани маркази – Лангар МФЙда олиб борилган ишлар, ободонлаштириш жараёнлари билан танишди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман ҳокимига бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ҳудудда бош кўчаларни асфальт қилиш, велосипед йўлакларини ташкил этиш, автотураргоҳ қуриш, истироҳат боғи яратиш ишлари давом этмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали кўчатлар экилмоқда. Вилоят секторлари раҳбарлари ҳам туман марказида ташкилланган кўчат экиш маросимида қатнашдилар.

Шу куни Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини сифатли уй-жойлар билан таъминлаш бўйича қўйилган вазифаларнинг тумандаги ижросини ўрганиш мақсадида “Хумдон” МФЙда қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар ҳам бориб кўрилди. Бу ердаги 30 та хонадон учун мўлжалланган 5 қаватли уйда қурилиш якунланган бўлса, 24 хонадонли 4 қаватли уйда қурилиш ишлари якунланмоқда.

Қурувчилар билан суҳбатлашган вилоят раҳбари уйларнинг нархлари билан қизиқди. Квадрат метр нархи 3 млн 600 минг сўм бўлган бундай турар-жойларда, албатта, фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар бўлиши муҳим масала эканлигини таъкидлади.

Навбатдаги манзил “Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғинида Халилжон Норузоқов ташаббуси билан қурилаётган хусусий клиника қурилиши билан танишиш бўлди. 52,5 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа амалга ошса 80 та иш ўрни яратилиши билан бирга аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши яхшиланади. 

Ўрганишлар якунида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туман секторлари раҳбарларига бугун энг асосий масала аҳолини рози қилиш, турмуш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш, қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, бунёдкорлик ишларини амалга ошириш эканлигини яна бир бор уқтирди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube