
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ 2 ҚАВАТЛИ БАРАК УЙЛАР ЎРНИГА ЗАМОНАВИЙ КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙЛАР БАРПО ЭТИШГА КИРИШИЛМОҚДА, ЯШОВЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАРДА ЭСКИ ХОНАДОН МАЙДОНИДАН КАМ БЎЛМАГАН ХОНАДОН БЕРИЛАДИ

2021-12-07 23:04:36 367
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 2021 йилнинг март ойи охирларида Фарғона шаҳрида олиб борилган ўрганишлари давомида кўплаб 2 қаватли барак уйларнинг маънан эскирганлиги, эски биноларда эса кўплаб муаммолар борлигини айтиб, уларнинг ўрнига янги кўп қаватли уйлар қуриш кўрсатмасини берган эди. Бу жараёнда албатта, жойларда истиқомат қилаётган аҳоли билан келишилиб, хонадон эгаларига майдони эски уйларидан кам бўлмаслиги шарти билан янги қуриладиган бинолардан хонадон ажратилиши зарурлиги белгилаб берилганди. Ана шу кўрсатмалардан келиб чиқиб, шаҳардаги Ал-Фарғоний, А.Муҳаммадиев, Музаффарова, Саккокий, С.Қосимов, Мустақиллик ва Хўжанд кўчаларида 7, 9, 12 қаватли уйлар қурилиши учун лойиҳалар тайёрланди.
Бугун вилоят ҳокимининг Фарғона шаҳридаги навбатдаги ўрганишлари давомида ана шу янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Эътиборлиси, янги қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларда яшовчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида мазкур уйларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳам ташкил этилади.
Хайрулло Бозоров қурувчилар билан суҳбатлашиб, аҳолини рози қилиш мақсадида ҳозирда 2 қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг мавжуд хонадонидан ҳам кўпроқ квадрат метрдан иборат янги уйлар бериш кераклигини уқтириб, айни пайтда уйлар қуриб битказилгунига қадар яшовчилар учун жой масаласида муаммо бўлмаслиги учун уларни эҳтиёжига қараб вақтинча яшаш жойи билан таъминлаш кераклигини қатъий таъкидлади.
Вилоят ҳокими билан мулоқот давомида 2 қаватли уйларда яшовчи хонадон эгалари янги уйлар қурилаётганлигидан мамнун эканликларини маълум қилишди. Нуронийлар иштирокида дуога қўл очилиб, юртга қут-барака, элга тинчлик-осойишталик, бошланган эзгу ишларга эса хайру ривож тиланди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube