
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДАГИ ҚИР-АДИРЛАРНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ ҚИСМИДА ЯНГИ ЕРЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ УЧУН СУВ ЧИҚАРИЛДИ. ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК МАССИВИ 20 СОТИХДАН ЁШ ОИЛАЛАРГА, ИШСИЗ, КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ФУҚАРОЛАРГА БЎЛИБ БЕРИЛАДИ

2021-12-07 23:15:25 357
Олтиариқ туманидаги Катпут МФЙ ҳудудида жойлашган қир-адирларнинг энг юқори қисмида 160 метр чуқурликда қудуқ қазилиб, янги ерларни ўзлаштириш учун сув чиқарилди.
Янги қудуқни ишга тушириш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов ҳамда туман ҳокими Холмирза Ниёзов вилоят раҳбарига ҳудудни ўзлаштириш бўйича берилган топшириқлар ижроси жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот бердилар.
2021 йилнинг сентябрь ойидан буён ҳудудда 40 гектар ер ўзлаштирилди. Бугун қир-адирларнинг энг юқори қисмида 160 метр чуқурликда қудуқ қазилиб, янги ерларни ўзлаштириш учун сув чиқарилди. Янги ер ўзлаштириш ишлари давом этмоқда.
Ҳудудда ташкил этиладиган боғдорчилик ва узумчилик массиви 20 сотихдан ёш оилаларга, ишсиз, кам таъминланган фуқароларга бўлиб берилади. Шунингдек, иссиқхоналар ташкил этиб, бодринг, помидор, қалампир, қулупнай, лимон етиштириш мақсад қилинган.
Вилоят ҳокими олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаб, жараёнларни жадал суръатларда давом эттириш топшириғини берди. Баҳор мавсумида ҳудуд шароитидан келиб чиққан ҳолда плёнка остига тарвуз экиш орқали аҳоли даромадларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Келгусида шу жойда семинар-тренинг ташкил этилиб, қилинган ишларни кенг жамоатчиликка етказишга келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube