Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БМТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИ КРЕДИТ ВА ГРАНТЛАРИ ИШТИРОКИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

×

 2021-12-09 22:08:48    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизга ташриф буюрган БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси вакиллари бугун вилоят ҳокими ўринбосарлари билан учрашиб, “Қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва ушбу йўналишдаги янги таклифлар юзасидан мулоқот қилдилар.

Учрашувда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашевлар вилоятда лойиҳа доирасида бир қатор ишлар амалга оширилганлигини эътироф этишди. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун 2019-2025 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, деҳқон ва фермер хўжаликларини қўшилган қиймат яратишнинг замонавий занжирларига самарали интеграциялаш ва уларнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 165,72 млн АҚШ долларини ташкил этиб, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг улуши 25 йилга 5 йиллик имтиёзли давр билан 92,4 млн. доллар кредит маблағлари, шунингдек 1,1 млн. доллар грант маблағларидан иборат.

Ўтган давр мобайнида вилоятда лойиҳа доирасида 9,7 млн. АҚШ доллари қийматидаги жами 80 та суб-лойиҳа молиялаштирилди ва замонавий иссиқхоналар, мева-сабзавот учун музлаткичли омборлар, сутни қайта ишлаш линиялари қуриш, наслли қорамолчилик, паррандачилик, қишлоқ хўжалигига техник ускуналар харид қилиш каби яна бир қатор йўналишларда фойдаланилди. Шунингдек, сублойиҳалар доирасида вилоятимизда давлат карантин лабораторияси, Марғилон шаҳрида ветеринария клиникаси барпо этилмоқда, туманларда 7 та суғориш қудуқлари қазилмоқда.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) Ўзбекистон бўйича ҳудудий директори Фиди Ражаонсон учрашувда мазкур молиявий инстиутут кўпроқ кичик тадбиркорлик йўналишларига маблағ ажратишни маъқул топишини маълум қилди. 

Ўз навбатида вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва янги ерларни ўзлаштириш лойиҳаларида жамғарманинг молиявий иштироки борасида таклифларини билдирди.

Меҳмонлар вилоят имкониятларини ўрганиб ва билдирилган таклифлардан келиб чиқиб ўз режа-дастурларини ишлаб чиқишларини таъкидлашди. Шундан сўнг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси вакиллари Фарғона вилоятида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ҳудударга йўл олдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube