Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА БЕЛАРУСНИНГ ГОМЕЛЬ ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ИШЛАБ ЧИҚИЛИБ, ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

×

 2021-12-12 19:24:16    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Беларуснинг Гомель вилояти иқтисодиёт қўмитаси раиси Игорь Аслюк билан видеоалоқа орқали мулоқот ўтказди.

Икки томон вакиллари 2019 йилда имзоланган Фарғона вилояти ва Гомель вилояти ўртасидаги келишув меморандумида кўрсатилган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ишларни тизимли йўлга қўйиш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилдилар. Таълим, соғлиқни сақлаш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. 

Иқболжон Эргашев Фарғонадан Гомелга текстил-тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш таклифини берган бўлса, ўз навбатида Гомель вилояти иқтисодиёт қўмитаси раиси вилоятимизга қишлоқ хўжалиги техникалари, чорва ҳайвонлари, ёғоч-тахталар етказиб бериш имкониятлари ҳақида маълум қилди. 

Тадбиркорлар иштирокида Учкўприк туманида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона лойиҳасини йўлга қўйиш, мебелчилик яхши ривожланган Бағдод тумани усталарини эса Беларусь ёғоч-тахталари билан таъминлаш, Фарғона вилоятида IT-мутахассисларини тайёрлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. 

Шунингдек, мулоқотда икки вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари ўртасида мустаҳкам алоқаларни боғлаш, туризм йўналишида эса Фарғонага тўғридан тўғри авиақатновларни амалга ошириш орқали ижобий натижаларга эришиш таклифлари ўртага ташланди. 

Якунда билдирилган таклифларни амалий босқичига ўтиш учун икки вилоят делегацияларининг ўзаро ташрифларини амалга оширишга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube