Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҚАМРОВИ БИР ЙИЛДА 14,3 ФОИЗГА ОШИБ, 78,4 ФОИЗГА ЕТДИ

×

 2021-12-14 13:37:01    368

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ишлар билан танишиш жараёнида тумандаги Янги аср маҳалласи ҳудудида жойлашган "OLYMP" нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, боғчада болажонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

150 ўринга мўлжалланган мазкур боғчанинг лойиҳа қиймати 7,4 млрд. сўм бўлиб, тадбиркор 3 млрд. сўмдан зиёд ўз сармоясини киритган. Ҳозирда 2 та гуруҳда жами 44 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Ушбу боғча тарбияланувчилари спортнинг карате, гимнастика, шашка, шахмат ва бошқа турлари билан мунтазам шуғулантирилмоқда.

Тарбияланувчиларнинг спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишларини томоша қилган вилоят раҳбари, болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда ушбу спорт турлари билан махсус шуғуллантирувчи мутахассисларни жалб этиш, машқлар вақтини ҳисобга олиш, турли спорт турлари билан шуғуллангандан сўнг уларнинг озиқ-овқат таъминотини ҳам назорат қилиш кераклигига эътибор қаратди.

Тадбиркор Шаҳноза Мадалиева боғчани янада кенгайтириш учун 1 млрд. сўм кредит зарурлигини айтиб, вилоят раҳбаридан кўмак сўради. Миллий банк масъулларига масалани ўрганиб, ижобий ҳал этилиши бўйича топшириқ берилди.

Вилоят ҳокими Янги аср МФЙ ҳудудида барпо этилган "HAYRUS" номли мактабгача таълим ташкилотини ҳам бориб кўрди.

Қурилиш ва жиҳозлаш ишларига 6 миллиард сўм маблағ сарфланган мазкур боғча 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан 50 нафар кам таъминланган оилалар ва ҳарбийлар фарзандлари имтиёзли равишда тарбияланади. 

Туманда 3-7 ёшли болалар сони 17 128 нафарни ташкил этади. 2021 йил декабрь ойига жами 142 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган 3-7 ёшли болалар сони 13 428 нафарни ташкил этади. Мактабгача таълим муассасалари қамрови 2020 йил охирида 64,1 фоиз бўлса, 2021 йил декабрь ойига келиб қамров кўрсаткичи 14,3 фоизга ошди ва 78,4 фоизга етди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube