Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА МАҲАЛЛА АЁЛЛАРИ ТАЙЁРЛАЁТГАН ҚЎҒИРЧОҚЛАР “АМАЗОН” ОНЛАЙН САВДО ПЛАТФОРМАСИДА СОТИЛМОҚДА

×

 2021-12-14 15:04:17    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманидаги ўрганишлар доирасида “Садош” бренди остида қўғирчоқлар тайёрлашни йўлга қўйган тадбиркор Садоқатхон Мирзаева фаолияти билан танишди.

Каштачилик, қуроқчилик, қўғирчоқ ва ўйинчоқлар тўқиш сир-синоатларини яхши эгаллаган Садоқатхон Мирзаева маҳалладаги ишсиз аёлларни ҳам жалб қилган ҳолда қўл меҳнати билан қўғирчоқ тайёрлашга киришганига кўп бўлгани йўқ. Бироқ ҳозирданоқ маҳсулотларга хорижда ҳам катта талаб пайдо бўлиб, “Амазон” халқаро онлайн савдо платформасида кунлик 3-4 минг дона қўғирчоқ сотилмоқда. Тадбиркор томонидан қўғирчоқларни қўшни республикалар, БАА, АҚШ давлатларига экспорт қилиш ҳам режалаштирилган. Бунинг учун 2022 йилнинг биринчи чорагида қиймати 1 млрд. сўм бўлган лойиҳа амалга оширилиб, қишлоқда кооперация ташкил этилади ва 250 та янги иш ўринлари яратилади. Кооперациянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 3 млрд. сўмга етиши кўзда тутилган. 

Тадбиркор куни кеча Шоҳимардонсой МФЙдаги бўш турган бинода иш бошлади ва кооперация фаолиятини йўлга қўйиш учун бу дастлабки қадам бўлди. Бу ерда миллий ҳамда замонавий услубда каштачилик, қуроқчилик, қўғирчоқ ва ўйинчоқлар тўқиш йўлга қўйилмоқда. Экотурузм ривожлантирилади. Айни кунда 30 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Эътиборлиси, устоз-шогирд анъаналари асосида йилига 400 нафар аёл-қизлар ҳунарманд-уста бўлиб етишишади.

Вилоят ҳокими билан мулоқотда тадбиркор 1 млрд. сўм субсидия олишда кўмак сўради. Масалани ижобий ҳал қилиш учун мутасаддиларга топшириқ берилди. 

Кейинги манзилда “Ривож 98” хусусий корхонаси томонидан қурилган янги меҳмонхона билан танишилди.

Тадбиркор Муҳамадали Мамадалиев 5 қаватли меҳмонхона қурилишига 5 млрд. сўм маблағ сарфлади. 100 ўринга мўлжалланган меҳмонхона 2 ой ичида ишга тушиши режалаштирилган.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube