Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АНКЛАВ ҲУДУДЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА РИВОЖЛАНТИРИШГА БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОР НАТИЖАСИДА ФАРҒОНА ТУМАНИДАГИ ҲОСИЛОТ МАҲАЛЛАСИНИНГ ҚИРҒИЗИСТОН ҲУДУДИДАГИ ТОШТЕПА-2 КЎЧАСИ ҲАМ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2021-12-14 16:30:09    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Фарғона туманидаги Ҳосилот маҳалласининг Қирғизистон ҳудудидаги анклав қисми – Тоштепа-2 кўчасида бўлиб, бир қатор ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди ва аҳоли яшаш шароитлари билан танишди.

Қайта таъмирланган 60-умумтаълим мактаби биносининг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбари томонидан анклав ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган улкан ишларга алоҳида тўхталиб, мактабда ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий усти ёпиқ стадион ҳамда мактабга хўжалик ҳисобида қўшимча даромад манбаи бўлиши учун иссиқхона ташкил этилишини маълум қилди.

Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатувчи қишлоқ врачлик пункти ва маҳалла гузари фойдаланишга топширилди. 

Ҳудудга 2 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 55 та электр таянч устунларнинг ўрнатилганлиги мавжуд 72 та хонадонда истиқомат қилувчи 260 нафардан зиёд аҳолининг бу борадаги муаммоларига муносиб ечим топилишига хизмат қилди.

Вилоят раҳбари маҳалла кўчасини тўла шағаллаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди. 72 та хонадоннинг ҳар бирига тикув машиналари берилиб, аҳоли бандлиги таъминланадиган бўлди. Иссиқхона ташкил қилиш, чорва ҳайвонлари боқиш учун кредит олиш истагида бўлганларнинг ҳам рўйхати шакллантирилиб, молиявий кўмак ажратилиши белгилаб қўйилди.

Аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, эски мактаб биноси ўрнида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиладиган бўлди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube