Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

×

 2021-12-17 20:28:24    81

PDF юклаш
Чоп этиш


“Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори Исақов Хожиқўзижон Қосимжонович Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда эълон қилинди.

Хожиқўзижон Исақов Қўштепа туманида 1985 йилда туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтини, 2013 йилда Тошкент давлат иктисодиёт университетини тамомлаган.

“Дўстлик” ордени соҳиби. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

Меҳнат фаолияти давомида Марғилон шаҳридаги "426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган колонна" масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ўринбосари, 2013 йилдан МЧЖ раҳбари, 2021 йилдан буён “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори лавозимларида ишлаган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Хожиаҳмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланган эди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube