Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН ШАҲРИДАГИ ТЕПАҚЎРҒОН АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИГИ АТРОФИ ОБОД ҚИЛИНАДИ, АРХЕОЛОГИК ҚАЗИШ ИШЛАРИ ҚАЙТА ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИБ, АШУРАЛИ ЗОҲИРИЙ МУЗЕЙИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2021-12-24 16:38:24    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Қўқон шаҳрида бўлиб, Тепақўргон археологик ёдгорлиги билан танишди. 

Қўқон шаҳри марказидан ўрин олган ушбу ёдгорлик, тарихий археологик мажмуа сифатида 2008 йилда таниқли археолог олим Абдулҳамид Анарбаев раҳбарлигидаги отряд томонидан аниқланган бўлиб, бу ерда 2011 йилда кенг кўламли археологик қазишмалар амалга оширилган. Натижада бу ерда милоддан аввалги биринчи ва милодий аср бошларида урбанизациялашган қароргоҳ шаклланганлиги ва араблар босқинига қадар фаолият кўрсатганлиги аниқланган. Очилган тарихий қазилмалар консервация қилинган.

Шу билан бирга, ушбу ҳудуднинг бир қисми ўтган асрнинг 20-30 йилларида қатағон сиёсатининг ўлим тегирмонига ташланиб, киши билмас кўмиб юборилган ҳамюртларимиз хокларини ўз бағрига олган.

Вилоят ҳокими бу ерда маҳаллий оқсоқоллар ҳамда мутахассислар билан бирга мулоқот қилди, ҳудуд билан танишди. Ўрганишлар натижасида ушбу қаровсиз бўлиб келаётган ҳудудни ободонлаштириш, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, профессор Абдулҳамид Анарбаевни жалб қилган ҳолда археологик қазиш ишларини қайта йўлга қўйиш каби масалалар бўйича умумий тўхтамга келинди, мутасаддиларга вазифалар белгиланди.

Хайрулло Бозоров, давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, қатағон қурбони Ашурали Зоҳирийнинг музейини ташкил қилиш лозимлигини таъкидлаб, ушбу музейни Тепақўрғон археологик ёдгорлиги ҳудудида жойлаштириш ташаббусини ўртага ташлади. 

Вилоят ҳокими, белгиланган ишларни амалга оширишга киришиш учун қисқа муддатда археологик ёдгорлик ва унга ёндош ҳудудларнинг топографик съёмкасини ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube