Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЖОРИЙ ЙИЛДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН ИЛМ-ФАН, СПОРТ, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА МАЪНАВИЯТ СОҲАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

×

 2021-12-27 15:37:06    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида илм-фан, спорт, таълим, маданият ва маънавият соҳаларида жорий йилда юқори натижаларга эришган вилоятимиз вакиллари, соҳа фидойилари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлари раҳбарлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари қатнашдилар. 

Вилоят раҳбари йиғилганларни ўтган йилда қўлга киритилган ютуқлар ҳамда кириб келаётган Янги йил билан муборакбод этди. Президентимиз сайловолди учрашувида жуда катта дастурни белгилаб берганларини, Фарғонада келгуси йилда катта марраларни забт этиш учун аниқ режалар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилаётганлигини қайд этди. 

Илм-фан, спорт, таълим, маданият ва маънавият соҳаларида йил давомида эришилган натижаларга тўхталган вилоят раҳбари, бугунги кун билан яшамасдан, қўлга киритилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, бир неча йил олдинга қараб интилиш зарурлигини, катта марраларни, мақсадларни белгилаш кераклигини, бунинг учун энг илғор, ривожланган давлатларнинг тажрибасини қўрқмасдан тадбиқ этиш зарурлигини таъкидлади. Хайрулло Бозоров барча соҳаларда бошқа вилоятларнинг кўрсаткичларига қиёслаб эмас, жаҳоннинг энг ривожланган ҳудудлари эришган натижаларидан келиб чиқиб режалар белгилаш ҳамда иш ташкил қилиш зарурлигини қайд этди.

Олий таълим муассасалари дунёнинг энг нуфузли университетлари мингталигига киришни, халқ таълими соҳаси мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларини камида келгуси йилда 40 фоизга етказишни, вилоят спорт федерациялари вилоятимизда барча спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича иш ташкил этишни кўзлаб фаолият олиб боришлари лозимлиги таъкидланди. Аҳолининг турмуш даражаси ошиб бораётгани натижасида табиий равишда маданий ҳордиқ чиқариш, театрларга, концертларга боришга эҳтиёж пайдо бўлаётганини таъкидлаган вилоят ҳокими, маданият ва маънавият соҳаларида ҳам замон талабларидан келиб чиқиб ишлаш лозимлигига эътибор қаратди.

Шундан сўнг 2021 йил давомида юқори муваффақиятларга эришган, ўз салмоқли ютуқлари билан вилоятимиз обрўсини ва шарафини юксалтиришга ҳисса қўшган ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этган элликдан зиёд фарғоналиклар тақдирландилар. Уларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари ва совғалари топширилди.

Тақдирланганлар орасидан диск улоқтириш бўйича Токиодаги Паралимпия ўйинлари чемпиони Моҳигул Хамдамова, каратэ WKF бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик сифатида тарихга кирган Достон Отаболаев, Суперлига йўлланмасини қўлга киритган “Нефтчи” ПФК бош мураббийи Илҳом Мўминжонов, Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бронза медали соҳиби Севинч Каримова ва ўқитувчиси Саида Сулаймонова, "Устоз-2021" Миллий мукофоти финал босқичи ғолиби Улуғбек Мамажонов, Бувайда тумани Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Орзигул Тожиева, стратостат қурилмасини стратосфера қатламигача учирган ёш ихтирочи Зиёдулла Бутаханов, Марғилон мусиқали Мақом театри ҳамда вилоят мусиқали драма театри жамоалари ва бошқа кўплаб илм-фан, спорт, таълим, маданият ва маънавият соҳаларининг истеъдодли ва муваффақиятли вакиллари ўрин олдилар.

Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йил лауреатларини тақдирлашга қаратилган «UZ Football Awards» маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва уни оммавийлигини ошириш йўлидаги хизматлари учун “Футбол ривожи учун” совринига лойиқ деб топилганди. Бугунги тадбирда ана шу соврин вилоят раҳбарига тантанали топширилди.

Отабек Муҳаммадзоҳид, Илҳом Иброҳимов ва вилоятимизнинг бошқа таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube