Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЎЗАТОВ ТУМАНИДА БЎЛДИ
2021-12-27 15:39:27 148
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб, Фарғона вилоятидан туманга бириктирилган тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Раиси Мурат Камалов вилоят ҳокимига ҳамроҳлик қилди.
Ҳукуматимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари аҳолисининг турмуш даражасини ошириш мақсадида ушбу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш ва бошқа масалаларда кўмаклашиш учун Республикамиз вилоятлари ушбу ҳудудларга бириктириб берилди.
Ушбу топшириқ ижроси доирасида Фарғона вилояти мутасадди ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари вилоятимизга бириктирилган Бўзатов туманида кенг кўламли ишларга киришмоқдалар.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Бўзатов туманида фарғоналик тадбиркорлар томонидан 2022-2024 йилларда жами 426 млрд. сўмлик 60 та лойиҳани амалга ошириш орқали 10 мингдан зиёд янги иш ўринларини ташкил этиш режа қилинган.
Шунингдек, Бўзатов тумани ҳудудида 2022-2024 йилларда пахта-тўқимачилик, боғдорчилик ва полиз маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш мақсадида туман ҳокимлигининг бўш турган захира ер фондидан "Фарғона Бўзатов экспорт", "Элдор Бўзатов", "Рамиз Бўзатов" ва “Яйпан Юнивер Кластер” МЧЖлар учун экин майдонларини ажратиб бериш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклиф киритилиб, айни пайтда тадбиркорлар томонидан фойдаланишдан чиқиб қолган ушбу майдонлар қайта ўзлаштирилмоқда.
Ташриф давомида вилоят ҳокими тадбиркорларнинг иш жараёнларини кўздан кечирди, Бўзатовда ташкил қилинаётган Фарғона вилояти ваколатхонасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари бориши билан танишди. Шунингдек, туман нуронийлари билан фикр алмашиб, ёшлар билан суҳбатлашди. Хайрулло Бозоров ва Мурат Камалов туман аҳолисининг томорқа ерларидаги имкониятларини ўрганиб, ишсиз ёшларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube