Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РЕСПУБЛИКАДА ИЛК БОР ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЯГОНА ШАҲАРСОЗЛИК КОНЦЕПЦИЯСИГА АСОСЛАНГАН РЕНОВАЦИЯ ДАСТУРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛИБ, АМАЛИЁТГА ТАДБИҚ ЭТИШГА КИРИШИЛМОҚДА

×

 2021-12-27 23:08:43    43

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида Республикада илк бор Фарғона шаҳрида амалга ошириш режалаштирилаётган ягона шаҳарсозлик концепциясига асосланган Реновация дастури муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоят ва шаҳар соҳаси масъуллари, қурилиш ташкилот ва идоралари ҳамда шаҳар секторлари раҳбарлари, шунингдек республикамизда таниқли меъмор, Самарқанд архитектура ва қурилиш институти профессори Камол Раҳимов иштирок этдилар. 

Қурилиш соҳаси жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда шаҳарларда янги бинолар қуриш жараёнида мавжуд коммуникация тармоқларининг қувватини ҳисобга олинмаётгани, шаҳар ичида янги шаҳарчалар барпо этишда алоҳида газ, сув, электр ва канализация қуввати ташкил этилмасдан, мавжуд тармоқларга уланиш натижасида муаммолар келиб чиқаётгани қайд этилди. Бу ҳолатда мавжуд биноларни реновация қилиш орқали қўшимча турар-жой ҳамда тадбиркорлик субъектлари шакллантириш мумкинлигига эътибор қаратилди. Реновацияни турли шаклларда амалга ошириш, хусусан биноларни реконструкция, реставрация, модернизация қилиш, капитал таъмирлаш ёки эскирган ва авария ҳолатидагиларини бузиб янгидан қуриш мумкин.

Йиғилишда реновациянинг асосий моҳияти ҳамда жаҳон тажрибасидаги муваффақиятли реновация лойиҳалари ҳақида тақдимот ҳам ўтказилди.

2016 йилда ишлаб чиқилган шаҳарнинг батафсил режалаштириш лойиҳасини (БРЛ) тайёрлаш жараёнида шаҳарда мавжуд биноларнинг тарихий аҳамияти, ҳудудларнинг мавжуд меъморий ҳолат, ўзига хос меъморий кўринишга эга бўлган биноларнинг жойлашуви тўла эътиборга олинмагани, бу ўз навбатида ягона концепцияга уйғун бўлмаган, турли юксакликда ҳамда кўринишдаги биноларнинг қад ростлашига олиб келаётгани танқидий муҳокама қилинди. Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилаётган Реновация дастури Фарғона шаҳри учун яхлит шаҳарсозлик концепциясини белгилаб олиш ҳамда шаҳар аҳолиси учун қулай ҳаёт тарзини таъминлашдан иборат.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, шаҳарнинг марказидаги 496 гектар ҳудудда реновация ишларига кирилиши маълум қилинди. Кейинги босқичда Қиргули массиви, ортидан Қўқон шаҳрида бу жараёнга киришилиши белгилаб олинди. Бунда ҳудудда мавжуд ҳар бир бино бирма бир ўрганиб чиқилиб, ҳар бирининг реновация лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ҳар бир лойиҳада бинода яшовчи аҳолининг ёки бино эгаси тадбиркорнинг манфаати ва розилиги устуворлик касб этади, атрофни ободонлаштириш ҳамда ландшафт дизайнига алоҳида эътибор қаратилади. Махсус ташкил этиладиган онлайн порталга ушбу маълумотлар жойланади. Тадбиркорлар ўзларига маъқул келган лойиҳани танлаб, уни амалга ошириш бўйича онлайн мурожаат қилиш имкони яратилади. 

Вилоят қурилиш бош бошқармаси қошида Фарғона шаҳрини Реновация дастурини лойиҳалаш бўйича алоҳида лойиҳа гуруҳи шакллантириш, коммунал соҳалар мутасаддиларига ўз йўналишларида параллел лойиҳалаш ишларини амалга ошириш вазифаси белгиланди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube