Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ФАРҒОНАЛИК БОЛАЖОНЛАРГА БИР ОЛАМ ҚУВОНЧ УЛАШДИ

×

 2021-12-29 21:23:09    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида фарғоналик ўғил-қизлар учун “Президент арчаси” байрами ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари қатнашдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими болажонларни янги йил байрами билан табриклади. Янги йил байрамида ўғил-қизлар учун "Президент арчаси" байрам тадбирлари ташкил этилиб, Президентимиз совғалари топширилиши ўзига хос анъанага айланганлигини, бу йил ҳам вилоятимиз бўйича 605 нафар болажонларга ана шундай совғалар топширилишини айтиб ўтди. Бунга муносиб равишда келажагимиз эгаларини яхши ўқиб, ҳунар эгаллаб, юрт манфаати, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган инсонлар бўлиб вояга етишга, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдевори бўлишга чорлади. 

Шундан сўнг таркибида ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедияси бўлган "Президент совғалари" болажонларга тантанали тарзда топширилди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3–15 ёшдаги ўғил-қизлар бундай ғамхўрликдан севинчга тўлдилар. Эътиборлиси, 73 нафар 12 ёшдан ошган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига махсус планшет солинган совғалар туҳфа этилди. 

"Янги салтанатда янги йил байрами" номли театрлашган саҳна чиқишлари эса барчага бир олам қувонч бағишлади. 

"Биз Фарғона туманидан келдик. Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар болаларни асраб олиб, уларга ўз фарзандларимиздек таълим-тарбия бериб келмоқдамиз. Бугунги тадбирлар, Президент совғаси, Қорбобонинг чиқишлари бизни ҳам, ўғил-қизларимизни ҳам жуда ҳурсанд қилди", - дейди Набижон Валиев.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube