Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 286 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


2021 ЙИЛДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ЭКСПОРТИ ҲАЖМИ 756,3 МИЛЛИОН ДОЛЛАРГА ТЕНГ БЎЛДИ. 2020 ЙИЛГА НИСБАТАН 200 МИЛЛИОН ДОЛЛАРДАН ОРТИҚ ЎСИШ ҚАЙД ЭТИЛДИ

×

 2022-01-04 17:11:07    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 2021 йил январ-декабрь ойларида амалга оширилган экспорт ҳажми 756,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан ўсиш 202,1 миллион долларга ёки 36,4 фоизга тенг бўлди.

Жумладан, саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 541,8 млн. долларни (2020 йилга нисбатан 194 миллион доллар ёки 55,7 фоизга кўп) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми 214,5 млн. долларни (2020 йилга нисбатан 8,1 миллион доллар ёки 4,0 фоизга кўп) ташкил этди.

Вилоятимизнинг саноат маҳсулотлари экспортида асосий улушларни калава ип (389,6 млн. доллар), мато (43,1 млн. доллар), тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари, (35,3 млн. доллар), ун (29,8 млн. доллар), қурилиш материаллари (17,8 млн. доллар), минерал ўғитлар (14,0 млн. доллар), пойабзал (7,2 млн.доллар), супурги (5,0 млн. доллар) эгаллайди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий улушларни гилос (50,3 млн. доллар), узум (45,8 млн. доллар), шафтоли (28,1 млн. доллар), помидор (12,4 млн. доллар), қуритилган мева-сабзавотлар (15,0 млн. доллар), ўрик (4,8 млн. доллар), олхўри (5,6 млн. доллар), анор (6,0 млн. доллар), хурмо (9,2 млн. доллар), дуккакли маҳсулотлар (7,2 млн. доллар), полиз маҳсулотлари (4,6 млн. доллар), қалампир (1,2 млн. доллар), ва бошқа маҳсулотлар ташкил этади.

Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари 2020 йилда дунёнинг 62 та давлатига экспорт қилинган бўлса, 2021 йилда 70 та давлатга экспорт амалга оширилган. Экспорт географияси Австрия, Гватемала, Доминикан Республикаси, Канада, Шимолий Македония ва Чили давлатлари ҳисобига кенгайди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube