Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛАЛАРДА ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-01-05 20:56:03    275

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Шодиёна МФЙ ҳамда Қўштепа туманидаги Нурафшон МФЙ мисолида маҳаллаларда янги ташкил этилган ёшлар етакчилари учун намунавий семинар ташкил этилди.

Семинарларга ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман кенгаши етакчилари жалб қилинди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди ва ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунча берди.

Тадбирлар давомида 14-30 ёш тоифасидаги ёшлар ўртасида спортнинг футбол, воллейбол, баскетбол, шашка, стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар шунингдек, китобхонлик йўналиши, маданият ва санъатнинг икки йўналиши, компьютер саводхонлиги бўйича тренинглар ташкил этилди.

Ҳар бир етакчи ёшларга ўзларининг маҳалласидаги ёшлар ўртасида шу каби беллашув ва мусобақаларни мунтазам ташкил этишлари бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бундай семинарлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида иш бошлаган 1055 нафар ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларни муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, айниқса “Бешта муҳим ташаббус” ижросини ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлашдан иборат.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube