Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ШВЕЙЦАРИЯ ТИББИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (SWISS MEDICAL INFORMATION TECHNOLOGIES UNIVERSITY) ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ИМЗОЛАНДИ

×

 2022-01-06 16:50:01    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси вилоят бўлими раҳбари Дилафруз Қосимова ҳамда ахборот технологиялари соҳасида дунёнинг таниқли мутахассисларидан бири, туркиялик профессор, International Swiss Science University ректори Тунжай Севиндик иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқотда 2021 йилнинг декабрь ойида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабулида бўлган Тунжай Севиндик IT йўналишини ва тиббиёт тизимини компьютер технологиялари билан интеграцияловчи мутахассис кадрлар тайёрлаш, блокчейн муҳандислиги ҳамда компьютер ўйинлари яратиш соҳаларига ихтисослашган халқаро университет ташкил этиш масаласида имзоланган меморандум асосида “Йўл харитаси”ни ҳам имзолашга тайёр эканлигини маълум қилди. Швейцария Тиббий Ахборот технологиялари университети (Swiss Medical Information Technologies University) янги ўқув йилида Швейцария сармояси билан ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.

“Биз 5 йил давомида “TOP-1000”талик университетлар қаторига қўшилишни мақсад қилганмиз. Замонавий хориж таълим технологиясини ҳамда баҳолаш тизимини олиб келамиз”, - деди Тунжай Севиндик. Шунингдек, меҳмон мамлакатимиз ёшлари эришаётган ютуқларни эътироф этиб, иқтидорли йигит-қизлар таълим олиши учун олийгоҳда қулай шарт-шароитлар яратилишини, ахборот технологиялари соҳасида сифатли кадрлар тайёрланишини қайд этди.

Инновацион ривожланиш ва рақамли иқтисодиёт даврида, айниқса, аҳолининг юқори технологик тиббий хизматлар ва ускуналардан фойдаланиш имкониятларини оширишда, мамлакатимизда “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий этишда янги ташкил этиладиган олийгоҳ битирувчиларига талаб доимий ортиши қайд этилди. 

Университет фаолиятини йўлга қўйиш, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш, масофавий таълим жараёнларини ҳам амалга ошириш юзасидан ташкилий масалалар яна бир бор кўриб чиқилди. Шундан сўнг томонлар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Швейцария Конфедерацияси “BIZUBA AG” компанияси ўртасида Фарғонада Швейцария Тиббий Ахборот технологиялари университетини ташкил этиш, уни самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва моддий-техник базасини яратиш борасидаги “Йўл харитаси” ни имзоладилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube