Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОР МАҲАЛЛА ҲУДУДИДА БОҒЧА, СПОРТ МАЖМУАСИ, ФУТБОЛ ИНТЕРНАТИ, ЎҚУВ МАКТАБ ҚУРИЛИШИНИ БОШЛАДИ

×

 2022-01-22 21:47:51    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Олтиариқ туманидаги ўрганишлари давомида “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган “Севинч” мактабгача таълим ташкилотида бўлди. 

Тадбиркор Мирзамаҳмуд Боймирзаевнинг сайъ-ҳаракатлари билан қурилган маскан 150 ўринга мўлжалланган. 6 миллиард 275 миллион сўм сармоя киритилган муассасада 35 та янги иш ўринлари яратилди.

Тадбиркор боғчада яратилган шароитлар билан таништирар экан, банк кредити ва ўз маблағи ҳисобидан бўш турган бино ва қаровсиз манзилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, бошланғич синфлар учун 1 млрд. сўмдан зиёд маблағ эвазига хусусий мактаб фаолиятини ҳам йўлга қўйганлигини айтиб ўтди. У ерда ҳозирда 10 нафар болажонлар таълим олмоқда.

 Бундан ташқари, Мирзамаҳмуд Боймирзаев шу ҳудудда 200 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда спорт мажмуаси, футбол интернати, ўқув мактаб қурилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни ҳам вилоят раҳбарига тақдим қилди. Миллий банкдан 1,5 млрд. сўм банк кредитини олишда амалий кўмак сўради. Тадбиркор ташаббуси вилоят раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиб, унга ёрдам бериш учун мутасаддиларга топшириқ берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram