Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 6 ТА ЯНГИ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

×

 2022-01-23 09:15:57    129

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманидаги ўрганишлари давомида “Янги Хаёт” МФЙда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини яхшилашга қаратилган янги лойиҳалар билан танишди.

“Покиза” хусусий корхонаси раҳбари, тадбиркор Феруза Каттахўжаева умумий қиймати 7 млрд. сўмлик тиббиёт маркази лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Жорий йилда фаолият бошлаши режалаштирилган 100 ўринли ушбу тиббиёт муассасасида 20 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, вилоят раҳбари Бой МФЙда бўш турган бинода ташкил этиладиган, қиймати 5 млрд. сўмлик болалар поликлиникаси ҳамда “Vretebra med” МЧЖ томонидан “Навбаҳор” МФЙда амалга оширилаётган тиббий хизмат кўрсатиш марказлари лойиҳаларини ҳам кўрди.

Яккатут шифохонаси биноси ўрнида ташкил этилаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги даволаш маркази, Файзобод МФЙда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳам вилоят раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди.

Тадбиркорларга банк кредитларини олишларида кўмак берилишини айтган Хайрулло Бозоров масъулларга ушбу масала юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram