Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЮСУФЖОН ХУСАИНОВ БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
2022-01-25 10:16:36 222
Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Бағдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Юсуфжон Хусаинов Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва нутқ сўзлади.
"Ҳокимлик оғир иш, тумандаги иқтисодиётдан тортиб, ижтимоий соҳасига жавоб бериш керак. Бағдодда Восилжон Назаров ҳаракатчанлиги, топшириқларни тушуниб ишлагани эътирофга лойиқ",- деди вилоят ҳокими.
Бағдод туманининг саноат, ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқлари, республикага номи кетган "Бағдод тажрибаси" ҳақида тўхталиб ўтилди. Бағдодда биринчи вазифа ишсизликни камайтириш, саноат зоналаридаги лойиҳаларни ишга тушириш, инвестицияни ошириш, маҳаллаларни ободонлаштириш, умуман олганда 2022 йил давомида ҳар бир йўналишда салмоқли ишларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Юсуфжон Хусаинов номзоди Бағдод туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Юсуфжон Хусаинов Бағдод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Юсуфжон Хусаинов 1983 йилда Тошлоқ туманида туғилган. 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005 йилдан иқтисодиёт тизимида меҳнат қилиб келади. 2020 йилдан буён вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётганди.
2021 йилдан бери туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Восилжон Назаров бошқа лавозимга тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Сессияда сўзга чиққан фаоллар ҳам Восилжон Назаровнинг туманда олиб борган ишларини юқори баҳоладилар ва янги ҳокимнинг келгуси ишларида омад тилаб, ҳамжиҳатликда, биргаликда туманни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Янги ҳоким Юсуфжон Хусаинов сўзга чиқиб, билдирилган ишончни оқлаш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишга ваъда берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram