Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВЛАРИ ТУРКУМИГА КИРУВЧИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИЛК ЭКОШАҲАРНИНГ ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

×

 2022-01-31 11:55:43    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивига тамал тоши қўйилди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил бугун барча жабҳада ўз ифодасини топмоқда. Айниқса, кейинги йилларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, турмуш даражасини янада яхшилаш ишларига муҳим эътибор қаратилаётгани замирида ҳам ана шу улуғвор мақсад мужассам. Фарғона вилоятида ўтган йил мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан 6 минг 369 хонадонли 193 та кўп қаватли уйлар бунёд этилди. 

Мамлакат бўйлаб “Бағдод тажрибаси” дея эътироф этилган массивнинг қад ростлаши муҳим воқелик бўлди, десак янглишмаймиз. Дарҳақиқат, қисқа фурсат ичида Бағдод тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1 минг 236 хонадонни жамлаган 61 та замонавий кўп қаватли турар-жойлардан иборат шаҳарча бўй кўрсатди. Бу ерда аҳоли учун барча инфратузилма яратилди. Қишлоқ жойларида барпо этилаётган замонавий кўп қаватли турар-жойлар қурилиши фақат Бағдод тумани билан чекланиб қолмади. Катта шаҳарлардагидан қолишмайдиган, ўзида болалар майдончаси, спорт майдончаси, автотураргоҳларни мужассам қилган турар жой мажмуалари Бувайда, Учкўприк, Олтиариқ ва бошқа туманларда ҳам қад ростлади. Жорий йилда бу ишлар давом эттирилаётган бўлиб, Фарғона шаҳри, Фарғона ва Ёзёвон туманида “Янги Ўзбекистон” массивларининг қурилиши кўзда тутилган.  

Хусусан, вилоят марказида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишларига киришилмоқда. Ҳозирга қадар экошаҳардаги “Янги Ўзбекистон” боғининг қарийб 40 гектар майдонига манзарали дарахтлар экилди ва бу ишлар давом этмоқда. Янги массив қурилишининг бошланиши маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, ноёб лойиҳа доирасидаги бунёдкорлик ишлари аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.  

–Бугун Фарғона вилояти ҳаётида тарихий кун, – дейди вилоят ҳокими. –Катта мақсадлар ва юксак марраларни кўзлаган ҳолда кўп қаватли уйлар қурилишига киришилмоқда. Биринчи босқичда 80 та кўп қаватли уйларни бунёд этишни режалаштиряпмиз. Икки йилда экошаҳарнинг қурилишини якунламоқчимиз. Бу ердаги ҳар бир ишнинг ўз эгаси бор. Тасаввур қилинг икки йилда мана шу 300 гектарлик дашт майдон ўрнида кўп қаватли уй-жойлар, “Янги Ўзбекистон” боғи, мактаб, поликлиника, қўйингки, барча инфратузилмага эга шаҳарча пайдо бўлади. Қолаверса, лойиҳа оддий эмас. Президентимизнинг топшириғи асосида Жанубий Корея тажрибаси асосида бу шаҳарчанинг лойиҳаси ишлаб чиқилди. 7, 9, 12, 25-қаватли уйларнинг нархини аҳолига мақбул келадиган қилиб белгилаяпмиз. Шунингдек, бу ерда барча инфратузилма яратилади. 

Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан дуо-фотиҳалар қилинди. Шундан сўнг қурилиш ишларига старт берилиб, дастлабки бино пойдеворига келажакка битилган мактуб солинган капсула жойлаштирилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram