Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУРҚАТ ТУМАНИДА ЯҚИН КУНЛАРДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИГАН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ УСТАСИ МУҲАММАДАЛИ ЮНУСОВНИНГ УСТАХОНАСИ ҚОШИДАГИ ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ МАРКАЗИДА 1000 ДАН ОРТИҚ ЁШЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

×

 2022-01-31 12:20:18    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фурқат тумани Қўқонбой МФЙ ҳудудида “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонаси томонидан амалга оширилаётган, умумий қиймати 7 млрд. сўмлик “Миллий ҳунармандчилик йўналишида ёғоч ўймакорлиги” инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Қурилиш ишлари якуний босқичга кириб, баҳорнинг илк кунларида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган ушбу марказда устанинг 1000 дан зиёд шогирдлари доимий иш ўрнига эга бўлади. Йиллик 6 миллиард сўмликдан зиёд қўл меҳнатига асосланган маҳсулот ишлаб чиқарилади. 

Уста ўймакор Муҳаммадали Юнусов Самарқанд шаҳридаги Дониёр пайғамбар мақбарасида 60 нафар устазода шогирдлари билан 8 қирралик, 8 устунлик миллий аркли айвон, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом масжиди мажмуаси айвон устунлари, пойтахтимизнинг Юнусобод даҳасида Қатағон қилинганлар хотирасига қурилган музейнинг устунларини ҳам ўймакор нақшлар билан безаган. Пойтахтимиздаги миллий боғда “Халқ амалий санъати” галереясининг айлана айвон қисми, Самарқанднинг Ҳазрати Имом Исмоил Ал-Бухорий мажмуаси айвонлари қурилиши ва юртимизнинг кўплаб туман-шаҳарларидаги ёғоч ўймакорлиги ишлари айнан Муҳаммадали Юнусовга тегишлидир.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram