Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“НЕФТЧИ”ДА ҲУЖУМ ЧИЗИҒИ КУЧАЙМОҚДА: КЛУБ ИККИ ЯНГИ ҲУЖУМЧИ ТРАНСФЕРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ
2022-02-02 17:18:19 58
3 йиллик танаффусдан Суперлигага қайтган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсумда чиройли ўйинлар билан мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида таркибини кучайтирмоқда.
Ўтган кунларда жамоа таркибига яна икки истеъдодли футболчи келиб қўшилди. Дастлабки шартнома сўнгги даврда Белоруснинг "Энергетик-БГУ" ҳамда "Шахтёр" жамоаларида тўп суриб келган Шаҳзод Убайдуллаев билан имзоланган бўлса, куни кеча сербиялик ёш ва истеъдодли ўйинчи, Сербия Суперлигаси вакили “Металац”нинг асосий таркиб ҳужумчиси Марко Шарич ҳам жамоамиз таркибига келиб қўшилгани эълон қилинди.
Айни дамда Туркия йиғинида бўлиб турган "Нефтчи" жамоамиз тайёргарлик жараёни доирасида режага киритилган назорат-синов баҳсларини ўтказиб келмоқда. Илк учрашувда Косово Суперлигасида 4-ўринда бораётган “ФК Лапи Подуево” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган бўлса, бугун фарғоналиклар Россиянинг “Факел” (Воронеж) жамоасига қарши майдонга чиқишади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram