Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОН ТУМАНИДА БЕЛГИЛАНАДИГАН ТУРИЗМ ҲУДУДИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН АЙЛАНМАДАН 1 ФОИЗЛИК СОЛИҚ СТАВКАСИ ВА БОШҚА ИМТИЁЗЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

×

 2022-02-03 11:50:49    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (https://lex.uz/uz/docs/5840284) билан, солиқ имтиёзлари жорий этилаётган ҳудудлар қаторидан вилоятимизнинг Риштон тумани ҳам ўрин олди. 

Қарор билан,

 2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар Қарорда кўрсатилган Республикамизнинг бошқа шаҳар ва туманлари қатори, Риштон туманида белгиланадиган туризм ҳудудида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун:

айланмадан олинадиган солиқ ставкасини - 1 фоиз;

ушбу ҳудудлардаги объектлар ва улар эгаллаган ер участкаси бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорларини - мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланди.

Бунда, туризм ҳудуди чегараси вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси хулосалари асосида халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан белгиланади. 

Шунингдек, қарор билан Риштон туманида туризм объектларини қуриш учун ер участкаларини ҳудудларнинг мастер-режалари асосида ишлаб чиқилган лойиҳа таклифлари ҳамда зарур инфратузилма билан таъминланган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш тартиби жорий этилиши кўрсатилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram