Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ФАЙЗУЛЛО ҚОСИМОВ: “ИЖТИМОИЙ СОҲАДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК”

 2022-02-09 18:07:22    342

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимов ва мазкур комплекс таркибига кирувчи ташкилот ва бошқармаларнинг раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида бу алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда соҳада инсон омилини камайтириш мақсадида ахборот технологияларини жорий этишга муҳим эътибор қаратилмоқда. Ўтган йилда илк бор Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси тўлиқ рақамлаштирилди. Мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари ва олий таълимда ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов асосида ишга қабул қилинмоқда.

– Коррупцион иллатларга қарши кураш ҳар биримизнинг бурчимиздир, – деди Файзулло Қосимов. – Кичкина порахўрлик ҳам катта зиёнларга сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Айниқса, ижтимоий соҳада бу иллатга ўрин бўлмаслиги керак. Беш қўл баробар бўлмаганидек, ҳануз салбий ҳолатлар учраб турибди. Биргина соғлиқни сақлаш тизимида бир неча бор профилактик тадбирлар, тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этилганлиги ачинарлидир. Ўтган йилда тизим ходимлари 15 та фирибгарлик, 11 та пора олиш, пора бериш жиноятларини содир этган. Мисол қилиб айтсак, ишга қабул қилиш шаффофлик асосида ташкил этилмаётганлиги сабабли ходимлар ўртасида ишга жойлаштириш эвазига пул ва бошқа моддий қимматликларини талаб қилишлик ҳолатлари кузатилмоқда. Албатта, бундай тамагирликка, коррупцияга барчамиз муросасиз бўлиб, кураш олиб борсакгина ўз самарасини беради.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
FacebookTelegramFacebookYouTubeInstagram