Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БУВАЙДА ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОРХОНАЛАР ҲАМДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИ, ҚУРИЛИШИ ДАВОМ ЭТАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-02-10 11:44:24    132

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, кеча вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Бувайда туманида бўлиб, туманда янги ташкил этилган корхоналар ҳамда хизмат кўрсатиш субъектлари фаолияти, қурилиши давом этаётган лойиҳалар билан танишди.

Дастлаб туман марказида қуриб битказилган “Ансор” савдо маркази кўздан кечирилди. Умумий лойиҳа қиймати 32 миллиард сўмни ташкил этган ушбу мажмуа, ўтган 2021 йил давомида қисқа муддатларда қуриб битказилди. Вилоят ҳокими, биринчи қаватда фойдаланишга топширилган замонавий супермаркетда яратилган шароитлар ҳамда нархлар билан танишди. Супермаркетда ҳозирда 55 та иш ўрни яратилган. 

Тез кунда бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларида миллий таомлар ошхонаси, аёллар гўзаллик салони, бренд кийим-кечаклар дўконлари, болалар учун ўйин хоналари, кинотеатр, фаст-фуд ресторани, ширинликлар маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилади. Мажмуанинг тўла ишга тушиши билан жами 400 дан зиёд доимий иш ўрни яратилади.

Беглар МФЙ ҳудудида жойлашган “Lion Print” хусусий корхонасида гофра коробкалар, этикеткалар, плёнка пакетлар каби жами 50 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирда корхонада 90 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилади. Маҳсулотлар ички бозор билан бирга қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. 

Корхонада 5 қаватли маъмурий бино ва 4 қаватли ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилмоқда. Келгусида корхонада дизайн бўлими ҳамда ўқув маркази ҳам ташкил этилади. Тадбиркор вилоят раҳбарига корхонанинг келгуси режалари ҳақида маълумот берди.

Корхона раҳбарининг маҳаллани канализация тармоғига улашда амалий ёрдам бериш борасидаги мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Вилоят ҳокими Қўрғонободда ўтган 2021 йил охирида фойдаланишга топширилган хусусий клиника фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу клиникада неврология, терапия ҳамда гинекология йўналишларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Ҳозирда диагностика бўлимини ҳам ташкиллаш режалаштирилмоқда. Жами 10 миллиард сўм маблағ ҳисобига барпо этилган муассасада 50 та ётоқ ўрни мавжуд бўлиб, кам таъминланган оилалар вакилларига имтиёзли хизмат кўрсатиб келинмоқда. 

Элобод маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биноси шу ҳудудда яшовчи тадбиркор Алижон Мавлонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қуриб битказилди.

Лойиҳа қиймати 1,5 млрд. сўм бўлган 2 қаватли замонавий бинода нафақат Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари учун, балки лойиҳа ташаббускорининг тадбиркорлик фаолияти учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратилган.

Вилоят раҳбари, “Al-Mansur” хусусий корхонаси томонидан туманда барпо этилаётган юқори кучланишли кабел маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилишини ҳам бориб кўрди.

Лойиҳа қиймати 15 млрд. сўм бўлган корхона жорий йил май ойида ишга туширилиши кўзда тутилган. Қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ускуналар хориждан олиб келинган. 

Тадбиркорнинг қурилиш ишларини тезлаштириш учун 2 миллиард сўм миқдорида кредит ажратишга кўмаклашиш юзасидан вилоят ҳокимига мурожаати ижобий ечим топди.

Хайрулло Бозоров, Қўштепа кичик саноат зонасида “Mustafo poyabzal klassik” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган, лойиҳа қиймати 5,6 млрд. сўм бўлган пойабзал ишлаб чиқариш корхонасини ҳам кўздан кечирди. Ҳозирда жиҳозлар олиб келиниб, ўрнатилаётган корхонада 45 та янги иш ўрни яратилади.

Тўқимачилик соҳасида қиймати 8 миллион долларлик лойиҳани амалга ошираётган “Prof tekst plyus” МЧЖ корхонаси жорий йилнинг декабрь ойида янги ишлаб чиқариш линиясини ишга туширади. МЧЖ раҳбарларининг корхонага юк автомашиналари кириб чиқиши учун йўл ажратилишида ёрдам сўраб қилган мурожаатларини ижобий ҳал этишга кўмаклашиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram