Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 202 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭРОНЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

×

 2022-02-10 14:09:17    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Эрон Ислом Республикаси Президенти Фан ва технологиялар бўйича ўринбосари офиси ҳузуридаги Технологияларни ривожлантириш штабининг махсус вакили ҳисобланган “Datis Pars Export Development” компанияси бошқаруви аъзолари Али Салаватизода ва Муҳаммад Ранжбар ҳамда Ўзбекистон ва Эрон давлати ўртасидаги вакили Маҳмуд Надерян ўртасида видеоконференцалоқа тарзида учрашув ўтказилди.

Онлайн мулоқотда Фарғона вилояти ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлаб чиқариш, савдо-иқтисодий алоқалар бўйича муҳокама олиб борилди.

Эронлик инвесторлар Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасига катта қизиқиш билдириб, вилоятда тўқима культураси технологияси асосида кўчат етиштириш, турли био-ўғитлар, биологик пестицидлар ҳамда чорва ва парранда озуқасига қўшимчалар ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорлик қилиш истагида эканликларини маълум қилдилар.

Вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев эронлик инвесторларнинг Фарғонада амалга ошириладиган лойиҳалари учун “Қўқон” ЭИЗ ва кичик саноат зоналаридаги мавжуд бўш ер майдонлари, чет эллик инвесторлар учун давлат томонидан ажратиладиган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берди.

Лойиҳани амага ошириш бўйича келишув вилоят делегациясининг февраль ойидаги Техрон шаҳрига ташрифи доирасида имзоланишига келишилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram