Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ ҚУРИЛИШ ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ 

×

 2022-02-11 11:15:50    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ тумани Ахшак МФЙ ҳудудидаги янги “Пахтакор” массивида бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кўздан кечирди. 

Жами 18 та 5 қаватли, 400 хонадондан зиёд уйлар қурилиши лойиҳалаштирилган манзилда қад ростлаётган бинолар ён атрофида аҳоли учун қулай бўлган инфратузилмалар ҳам шакллантирилмоқда. МФЙ маъмурий биноси қурилмоқда. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари якунланаётган боғчани кўздан кечирди. Массивда ишларни жадаллаштириш ва сифатли якунлаш кераклиги, спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳларини ташкил этиш, уйларнинг ертўлаларидан ҳам тадбиркорлик учун шароит яратиб, самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди. Коммуникация тармоқларини тортиш жараёнларининг боришини муҳокама қилди. Туманда “Янги Ўзбекистон” массивини қурилиш жараёнига тезроқ киришиш бўйича туман раҳбарларига кўрсатма берди.

Вилоят ҳокими “Қумариқ” МФЙда туман ҳокими ва прокурори ташаббуси билан ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиб замонавий қиёфага келтирилган 93-сонли оилавий поликлиникада ҳам бўлди.

720 миллион сўмлик ишлар бажарилган тиббий маскан 13 700 нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. УЗИ, акушер-гинеколог, стоматолог, умумий амалиёт шифокори, терапевт каби 5 та йўналишда 40 нафардан зиёд мутахассислар фаолият олиб бормоқда.

Навбатдаги манзилда тумандаги Хонариқ МФЙда жойлашган “Найманбўстон” маданият марказини 3,2 миллиард сўмдан зиёд маблағ ҳисобига капитал таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Маҳалла фаоллари билан суҳбатлашган вилоят ҳокими бу ерда ҳар куни турли тадбирлар, концерт, мушоира, адабиёт кечалари бўлиши кераклигига эътибор қаратди ва маданият маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Тошлоқ шаҳарчасида тадбиркор Абдумутал Мамадалиев ташаббуси билан барпо этилаётган, лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмдан зиёд бўлган 3 қаватли хизмат кўрсатиш ва савдо маркази қурилиши жараёнлари билан ҳам танишилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram