Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоят ҳокимлигида “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан йўл харитаси

×

 2022-02-14 18:17:13    167

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Фарғона вилоят ҳокимлигида “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан йўл харитаси” кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Йўл харитаси қуйидаги бўлимлардан ташкил этилмоқда:

I. Очиқликни таъминлашга масъул ходимларни ўқитиш, билим ва малакатларини ошириб бориш

II. Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

III. Ҳудудий бошқарма, муассаса ва ташкилотлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари миқёсида лойиҳани амалга ошириш

IV. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш индикаторлари билан ишлаш

V. Вилоят даражасида давлат органлари ва ташкилотларининг «Ўзини-ўзи» баҳолаб бориш тизимини жорий этиш Муҳокама жараёнлари жорий йил 20 февралига қадар давом этади. Сиз ҳам муҳокама жараёнларида фаол иштирок этиб, вилоятимизни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш йўлида ўз таклифларингизни беришингиз мумкин.



 Лойиҳа муҳокамада қатнашиш



« К Е Л И Ш И Л Д И »

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

 

 

 А.Э.Бурханов

 

2022 йил “ ___” февраль

 

« К Е Л И Ш И Л Д И »

Фарғона вилояти

ҳокими

 

 

 Х.Х.Бозаров

 

2022 йил “ ___ ” февраль

 

 

Фарғона вилоят ҳокимлигида “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан

йўл харитаси

 

Т

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Очиқликни таъминлашга масъул ходимларни ўқитиш, билим ва малакатларини ошириб бориш

1.       

Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларни тушунтириш ва ижросини таъминлашга қаратилган ўқув семинарларини ташкил этиш

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (кейинги ўринларда — Доимий комиссия) аъзолари ва масъул ташкилотлар томонидан вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларининг очиқликни таъминлашга масъул ходимлари учун онлайн ва офлайн ўқув семинарлари ташкил этиш

Доимий

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

 

Фарғона вилоят

ҳокимлиги,

 

Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси,

 

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича
доимий комиссия

2.       

Масъуллар учун очиқликка оид қонунчилик талаблари юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон Қарори талабларини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида масъул ижрочилар учун онлайн ва жойига чиққан ҳолда ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш

Доимий

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(заруратдан келиб чиқиб манфаатдор вазирлик ва идоралар)

3.       

Очиқ маълумотлар тўпламини расмий веб-сайт ва бошқа ахборот ресурсларига жойлаштириш, шунингдек, уларни тўлиқ, сифатли ва долзарблигини таъминлашга қаратилган ахборот марифий материаллар ва қўлланмалар чоп этиш

Очиқлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонунчилик ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ҳамда уларнинг ижроси бўйича тарқатма материаллар, очиқликка оид қонунчилик талабларини намунавий тадбиқ этишга қаратилган қўлланма чоп этиш ва барча масъул ижрочиларга тарқатиш

2022 йил май-июнь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

 

II. Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

 

4.       

Доимий комиссия низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Доимий комиссия низомини ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши томонидан тасдиқлаш учун киритиш. Намунавий низом шаклини халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияларига тавсия қилиш

2022 йил

март-апрель

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

5.       

Доимий комиссиянинг 2022 йил учун намунавий иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Доимий комиссия томонидан 2022 йилда ўтказиладиган ўрганиш ва амалий ёрдам
чора-тадбирларини ўтказишга қаратилган намунавий шаклдаги иш режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2022 йил

март

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия,

 

Фарғона вилоят ҳокимлиги

 

6.       

Вилоятда очиқликни таъминлаш соҳасини таъминлашга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказиш

Вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек очиқлик даражасини аниқлаш мақсадида фуқаро ва кенг жамоатчилик иштирокида ижтимоий сўровнома ўтказиш

 

Фарғона вилоят

ҳокимлиги,

 

Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси,

 

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича
доимий комиссия
,

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

7.       

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия фаолиятини кенг кўламда ёритиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия учун расмий веб-сайт ва бошқа ахборот ресурсларида сахифалар ташкил қилиш ҳамда мунтазам ахборот киритиб бориш чораларини кўриш

Доимий

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия,

 

Фарғона вилоят ҳокимлиги

8.       

Ахборот хизмати мавжуд бўлмаган бошқарма ва ташкилотларда штат бирлиги доирасида ахборот хизмати фаолиятини йўлга қўйиш.

Ахборот хизматлари томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказиб бериш.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда турли форматлардаги кўрсатув, мақолалар ва бошқа материалларни эълон қилиш.

2022 йил 1 апрель

 

 

Доимий

 

 

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

бошқарма ва ташкилотлар,

 

доимий комиссия,

 

вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

III. Ҳудудий бошқарма, муассаса ва ташкилотлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари миқёсида лойиҳани амалга ошириш

9.       

Коррупцияга қарши курашиш,
шу жумладан фаолият очиқлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан жамоатчилик эшитувларини ўтказиш

 

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Фарғона вилояти ҳудудий кенгаши, Доимий комиссия, ННТ ва ОАВ иштирокида танлов асосида камида 5 та вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан коррупцияга қарши курашиш, шу жумладан фаолият очиқлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан жамоатчилик эшитувларини ўтказиш

Ҳар чорак якунида

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия,

 

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси,

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

10.  

Ҳудудий Кенгашлар сессияларини жонли эфирга узатиладиган ахборот ресурслари ҳақида кенг жамоатчиликни олдиндан хабардор қилиш механизмини жорий қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПФ-6247-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Фарғона вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларини
жонли эфирга узатиладиган ахборот ресурслари ҳақида кенг жамоатчиликни олдиндан хабардор қилишга қаратилган ягона платформа ташкил этиш

2022 йил

сентябрь

(тест режимида)

 

2022 йил

октябрь

(тўлақонли ишга тушириш)

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия,

 

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

 

11.  

Вилоят ҳокимлиги расмий
веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини такомиллаштириш

Вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини очиқликка оид қонунчилик талабларига мувофиқлигини тўлиқ хатловдан ўтказиш, аниқланган камчиликларни таҳлил қилган ҳолда республика миқёсида намунавий шаклда шакллантириш

2022 йил март-июль

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

12.  

Синов тариқасида туман (шаҳар) ҳокимликларидан бирида “Очиқ ва шаффоф ҳокимият” лойиҳасини амалга ошириш

Танлаб олинган туман (шаҳар) ҳокимлиги биносида қайта таъмирлаш ишларини олиб бориш. Бунда туман ҳоким (шу жумладан ўринбосарларини) фуқаролар қабули учун мўлжалланган шаффоф иш кабинетини яратиш (1 қаватда). Ходимлар учун умумий иш заллари (open space ) ва замонавий ахборот коммуникация тизимлари билан жиҳозланишини кўзда тутиш.

2022 йил октябрь

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

туман (шаҳар) ҳокимлиги,

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

13.  

Вилоятда суд мажлисларини Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш амалиётини жорий этиш

Тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлислари Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини таъминлаш

Доимий

Судлар,

 

Фарғона вилоят телерадиокомпанияси

14.  

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан вилоятдаги барча давлат ташкилотларида очиқ эшиклар кунини ўтказиш

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан вилоятдаги барча давлат ташкилотларида 1-9 декабрь кунлари очиқ эшиклар кунлари ва пресстурлар ўтказиш.

2022 йил

декабрь

Фарғона вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари,

 

манфаатдор ташкилот ва идоралар

15.  

Вакант лавозимларга ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш амалиётини жорий этиш

Фарғона вилоятидаги барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилот ва муассасаларда мавжуд вакант лавозимларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этиш

Доимий

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали,

 

тегишли ташкилотлар

16.  

Аҳолини “Очиқ маълумотлар портали”, “Очиқ бюджет”, ва “Е-anticor.uz” платформалари билан таништиришга қаратилган кенг кўламли тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

2022 йилнинг февраль ойида вилоятдаги давлат ва нодавлат теле- ва радиоканалларда турли форматлардаги ижтимоий роликлар ва эшиттиришларни тайёрлаш ва доимий кенг ёритиб бориш.

 

2022 йил

февраль

 

Доимий

 

Вилоятдаги давлат ва нодавлат теле- ва радиоканаллар,

матбуот ва ахборот хизматлари

17.  

Вилоятда коррупцияга қарши муросасиз курашишда журналист ва блогерлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш

Вилоятда фаолият юритаётган фаол журналистлар ва блогерлардан иборат “Журналист ва блогерлар коррупцияга қарши” жамоат клубини ташкил этиш.

 

2022 йил май

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

18.  

Вилоят ҳокимлигининг “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” танловини ташкил этиш

 

Бунда,

- 2022 йил июн ойида танлов расмий эълон қилинади ва бахолаш Низоми ва кўрик танловни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш;

- 2022 йил июль ойининг биринчи ўн кунлигида танлов ғолибларини диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлаш.

 

 

2022 йил июль

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия,

 

вилоятдаги давлат ва нодавлат теле- ва радиоканаллар,

 

вилоят Адлия бошқармаси

IV. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш индикаторлари билан ишлаш

19.  

Доимий комиссия томонидан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини доимий баҳолаб бориш.

 

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш индикаторлари:

1.Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги ҳолатини ўрганиш.

2. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича аниқ амалга оширилган чора-тадбирлар мавжудлигини ўрганиш.

3. Давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлигини ўрганиш.

4. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги ҳолатини ўрганиш.

5. Коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ўрганиш.

2022 йил ҳар чоракда

Фарғона вилоят ҳокимлиги,

 

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия,

 

вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

V. Вилоят даражасида давлат органлари ва ташкилотларининг «Ўзини-ўзи» баҳолаб бориш тизимини жорий этиш

20.  

Доимий комиссия томонидан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларини доимий баҳолаб бориш

Доимий комиссия томонидан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқарма (бўлим) ларини Агентлик томонидан тақдим этиладиган “Ўзини-ўзи” баҳолаш методикаси асосида доимий баҳолаб бориш.

Баҳолаш натижаларини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларига киритиш ҳамда маълумот тариқасида Агентликка тақдим этиш.

2022 йил ҳар чоракда

Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида

очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия,

 

манфаатдор ташкилот
ва идоралар