Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛТИАРИҚ АДИРЛАРИДА ЕТИШТИРИЛГАН УЗУМЛАР ДУНЁНИНГ ЙИРИК ДАВЛАТЛАРИ БОЗОРЛАРИГА КИРИБ БОРИШИ КЕРАК

×

 2022-02-15 11:23:09    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Олтиариқ тумани Катпут ММТП ҳудудидаги адирликларда янги ўзлаштирилаётган 1000 гектар ер майдонини фойдаланишга топшириш жараёнлари бошланиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди. 

Президентимиз сайловолди дастури асосида “Инсон қадри учун” деган улуғвор ғоя билан амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун марказлардан маҳаллаларга кўчганига эътибор қаратган вилоят раҳбари энди маҳалла обод бўлиши, маҳаллада яшаётган одамлар ўзининг бугунги ҳаётида бу ўзгаришларни сезиши, ҳис қилиши зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун эса албатта, аҳоли доимий даромад манбаига ҳам эга бўлиши даркор. Туманда бошланган ер ўзлаштириш билан боғлиқ хайрли ишлар муҳтож аҳоли қатламини бой қилиш, уларга кўмак кўрсатишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Вилоят ҳокими 1000 гектар ерда энг замонавий токзор яратилиб, энг серхаридор, бозорбоп узум навлари экилишини, фуқароларга уларни парваришлаш агротехникаси ўргатилишини маълум қилди. Сув таъминотини етарли йўлга қўйиш учун тик суғориш қудуқларини қазиш, сув ҳовузлари барпо этиш, насослар ўрнатиш, қуёш энергияси панеллари ўрнатиш ҳамда заҳира электр тармоғи тортиш билан боғлиқ барча харажатлар вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши айтиб ўтилди. Ҳар 50 гектар ерга биттадан тик қудуқ қазилиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилади. 

20-25 сотихдан камида 4000 оилага 14 фоизлик, 7 йилга 3 йиллик имтиёзли давр билан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан 30 млн. сўмгача кредит маблағлари ажратилади. Олинадиган аҳоли даромадлари ҳам аниқ ҳисоб-китоб қилиб чиқилган.

Олтиариқ халқи жуда миришкор, меҳнаткаш эканлигини эътироф этган вилоят ҳокими токзорларда узумлар ҳосилга киргунча ҳам плёнка остига тарвуз, қовун экиб, мутахассислар кўмагида даромад олиш имконияти яратилишини айтди. 

“Бу ер бебаҳо, ер бизга берилган Худонинг неъмати, хазина! Ерга меҳримиз бўлса, меҳнатимиз бўлса, яхши ҳаракат қилсак, албатта, бундан жуда яхши барака топилади”,- деди вилоят раҳбари. Ерлар ҳақиқий муҳтож оилаларга, мактаб битирувчилари, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга адолатли тақсимланиб, жараёнлар Жамоатчилик Кенгаши орқали ҳам назоратга олиниши, 1000 гектар етмаса яна янги ерлар ўзлаштирилиб, тумандаги эҳтиёжманд аҳоли тўлиқ ер билан таъминланиши қайд этилди. 

Шунингдек, кўчат экиш мавсуми ўтиб кетмасдан пудратчилар билан бирга ажратилган ерларнинг эгалари жадал меҳнат қилиб, жараёнларни тезроқ якунлаши зарурлиги айтиб ўтилди. 

Узумзорни бутун агротехникаси, ҳамма хизмат кўрсатиши шу ерда тузиладиган агрохизмат маркази, кооперация томонидан амалга оширилишига эътибор қаратган вилоят ҳокими етиштириладиган узумларни Европа ва Араб давлатлари, Хитой, Корея каби дунёнинг йирик мамлакатлари бозорларида сотиб, яхши даромад олиш мақсад қилинганини алоҳида таъкидлади. 

Эртадан бошлаб навбат билан фуқароларга ерларни ажратиб, расмийлаштириб бериш ишлари бошланиши белгиланди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram