Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОН ТУМАНИДА ТУРИСТИК МАЖМУА, КУЛОЛЧИЛИК МАРКАЗИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-02-15 11:37:18    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров Риштон туманидаги ўрганишлари жараёнида тадбиркор Исломжон Орифжонов томонидан қурилаётган “Чинор плюс 2020” туристик мажмуаси ҳамда кулолчилик марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. 

Риштон тумани Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган мажмуанинг лойиҳа қиймати 37 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 12 млрд.сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобига тўғри келади. Жорий йил июль ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган туристик мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Ушбу мажмуага ёндош ҳудудда барпо этилаётган Кулолчилик марказида ҳам қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.

Хайрулло Бозоров тумандаги “Қалайнав" МФЙ ҳудудида барпо этилаётган Ҳунармандлар марказидаги қурилиш ишларини ҳам кўрди. 0,8 гектар майдонда қад ростлаётган 2 қаватли Ҳунармандлар марказининг лойиҳа қиймати 22,4 млрд. сўмни ташкил қилади. 16 та ҳунармандлар хонадонини ўз ичига оладиган марказ лойиҳаси учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан имтиёзли кредит ажратилган.

Президентимизнинг 2021 йил 23 мартдаги “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилаётган ушбу мажмуа, Риштон туманида 2021-2022 йилларда қуриб битказиладиган тўртта янги Ҳунармандлар марказининг бири бўлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram