Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 198 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЯНАДА УСТУВОР ВАЗИФАГА АЙЛАНАДИ

×

 2022-02-15 12:02:34    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Риштон туманидаги ўрганишлари давомида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, кичик саноат зоналари фаолияти, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қурилиши режалаштирилган саломатлик маркази ва турар-жой лойиҳаларини кўздан кечирди.

Хусусан, “М.Топиволдиев” МФЙ ҳудудида “Рус-Узбектекс” хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган момиқ сочиқ, чойшаб, ип калава ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди. Қиймати 37,5 млн. АҚШ долларга тенг мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушса 1100 та янги иш ўринлари яратилиши қайд этилди.

“Бирлашган” МФЙ да эса “Қаҳрамон” ғаллачилик кластеридаги 6 млрд.сўм қийматга эга буғдойни қайта ишлаш лойиҳаси кўрилди. Туркиялик инвесторлар ҳамкорлигида жорий йилда ишга туширилиб, янги иш ўринлари яратилишини айтган тадбиркор Исомиддин Ўринбоев эски трактор парки ўрнида фаолият бошлаган кластер томонидан ғаллачилик билан бирга қорамолчилик ҳам ривожлантирилаётгани, ҳозирда 200 бош қорамол борлиги яна қўшимча 100 бош қорамоллар келтирилаётганлиги, паррандачилик ҳам йўлга қўйилиб, янада кенгайтириш бўйича иш олиб борилаётганлигини маълум қилди. 

Вилоят ҳокими бугунги кунда айниқса, 3 ойда тайёр бўладиган товуқларни кўпайтириш ва аҳолига етказиб бериш режаси энг долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, тадбиркорга зарур кўрсатмалар берди. 

Шунингдек, “Фаровонлик” МФЙда ташкил этилаётган чиннига безак бериш корхонаси, мактабгача таълим маскани, ўқув маркази, тиббиёт клиникаси, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларидан иборат 500 та доимий иш ўрнини яратиш мақсад қилинган лойиҳалар билан танишилди. 

Тадбиркор Уйғунжон Ғозиев “Нурафшон” массивида 5 қаватдан иборат 25 хонадонли 20 та кўп қаватли замонавий уй-жойлар қурилишини бошлаш нияти борлигини айтди ва бу ташаббус вилоят раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди. 

Шунингдек, “Тўда” МФЙда “Busines partner” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган лойиҳа қиймати 6,7 млрд.сўм бўлган ва жорий йил сентябрь ойида ишга тушиши белгиланган аёллар саломатлик маркази қурилиши ҳам кўздан кечирилди.

“Навбаҳор” кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар ҳамда жойлаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини кўрган вилоят раҳбари бу ерда ишлар жадал олиб борилмаётганлигига эътибор қаратди.

Шу куни “Доруломон” МФЙда дехқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини “E-auksion” электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага бериш тизимини кенг аҳоли қатламига етказиш, талабгорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича “Туман штаби” фаолияти билан ҳам танишилди. Бу жараёнлар ҳам кўплаб ишсизларни бандлигини таъминлашда қўл келиши таъкидланди.

Ўрганишлар давомида тадбиркорлар билан мулоқотда бўлган вилоят ҳокими янги лойиҳаларни тез ва сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Туман секторлари раҳбарларига саноат зоналари фаолиятини жонлантириш, аҳоли учун иш ўринларини яратиш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича самарали иш ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram