Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДА: ФАРҒОНА ВА БУРСА ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА ҲУДУДЛАРАРО КЎП ТОМОНЛАМА АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

×

 2022-02-17 09:17:03    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Туркияда бўлиб турибди.

Турли соҳаларда вилоят расмийлари, тадбиркорлар ҳамда қишлоқ хўжалиги кластерлари раҳбарларидан иборат вилоят делегацияси Бурса вилоятида ва Истанбулда бўлиб, расмий учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралари билан мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган.

Бурса вилояти ҳокими ўринбосари Мустафо Қилич, қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик бошқармаси бошлиғи Ҳамит Айгул ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Бурсанинг бу соҳада сўнгги 30 йилда босиб ўтган ривожланиш йўли, маҳаллий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасидаги тажрибаси, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда фойдаланилаётган самарали механизмлар ҳамда ажратилаётган субсидиялар каби масалалар хусусида атрофлича мулоқот бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўнгги йилларда мамлакатимизда бўлаётган катта ислоҳотлар, ҳамда ушбу ислоҳотларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига ижобий таъсири борасида йиғилганларга маълумот берди.

Учрашувда кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида Бурсадан малакали мутахассисларни Фарғона вилоятига жалб этиш, фарғоналик қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини тажриба алмашиниш учун Бурсага юбориш, фермерларни, чорвачилик, балиқчилик, боғдорчилик ҳамда деҳқончилик хўжаликларини манзилли қўллаб-қувватлаш борасидаги Туркия тажрибасини батафсил ўрганиш, уруғчилик ва кўчатчилик борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди. 

Фарғона вилояти делегациясининг ташрифи Бурса вилояти волийлигида давом этди. Бурса вилояти волийси (губернатори) Якуб Жанполат билан мулоқотда икки давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси билан халқларимиз ўртасида дўстлик ва қардошлик ришталари янги босқичга кўтарилгани қайд этилиб, бу жараёнда Фарғона ва Бурса ўртасида тўғридан тўғри ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда имкониятлари муҳокама қилинди. Йиллик 16 миллиард долларлик экспорт ҳажмига эга бўлган, автомобилсозлик, текстиль, мебелсозлик ҳамда қишлоқ хўжалигида Туркиянинг энг ривожланган вилоятларидан бири бўлган, ҳудудида 17 та эркин иқтисодий зона жойлашган Бурса билан Фарғона вилояти ўртасида кўп томонлама амалий ҳамкорликнинг пойдевори қўйилди.

Туркиянинг энг йирик мебелчилик марказларидан бири бўлган, йиллик мебель маҳсулотлари экспорти 1,3 миллиард долларга тенг Бурсанинг Инегўл тумани билан Бувайда тумани, болалар кийимлари ишлаб чиқаришда Туркиянинг маркази бўлган Бурса шаҳридаги Йилдирим тумани билан Учкўприк тумани, чинничилик ҳамда кулолчилик анъаналари билан машҳур Изник тумани билан Риштон тумани ўртасида бевосита ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, олий таълим соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. 

Бурса волийси билан мулоқотда шунингдек, маҳаллий давлат бошқарув тизимини самарали ташкил этиш, ушбу вилоятдаги 17 туманда жойлашган 1058 маҳалланинг давлат идоралари билан ҳамкорлиги масалалари юзасидан ҳам суҳбатлашилди.

Бурса Буюкшаҳар Беледияси башкани (ҳокими) Алинур Акташ билан учрашувда Фарғона ва Бурса вилоятлари ўртасида икки томонлама иқтисодий, инвестицион, маданий алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида сўз борди. Учрашув якунида Фарғона вилояти ҳамда Бурса вилояти ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишув имзоланди.

Учрашувларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси масъуллари, Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий консули Али Баклан, Ўзбекистон-Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи ҳамраиси Осман Местен ҳам иштирок этдилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram